Италиялик мутахассис Антонио Конте “Милан” бош мураббийига айланади.
Milan News нашрининг хабар беришича, Конте аллақачон “Милан” билан келишувга эришган ва янги мавсумдан бошлаб, жамоани бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Антонио бунга қадар “Челси”, “Ювентус”, “Интер”, “Аталанта”, “Siena”, “Бари” ва Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.
Унинг сўнгги клуби “Тоттенҳэм” бўлган ва 2023 йилнинг мартида истеъфога чиққан эди.
“Милан” ҳозирда Италия чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турибди. Стефано Пиоли шогирдлари 22 ўйиндан сўнг 46 очко жамғарган.
Изоҳ (0)