Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги учинчи ўйини Австралияга қарши бўлади. Учрашув 23 январь куни бўлиб ўтади.
Айни дақиқаларда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес ва Одилжон Ҳамробеков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Бош мураббийи Сречко Катанеснинг маълум қилишича, терма жамоанинг қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев Австралияга қарши баҳсда иштирок этмайди. У жароҳат туфайли ушбу учрашувни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги учрашув 23 январь куни 16:30 да старт олади.
Изоҳ (0)