Карим Бензема “Ал-Иттиҳод”даги вазиятдан чарчаган ва жамоани тарк этишни хоҳламоқда.
36 ёшли ҳужумчи трансфер ойнаси якунига қадар Европага кетишга улгурмайди ва Саудиянинг бошқа жамоалари билан музокаралар олиб бормоқда.
Бенземага АПЛдан, жумладан, “Манчестер Юнайтед”дан таклиф бор эди.
Хабарларга кўра, Бензема Криштиану Роналду тўп сураётган “Ан-Насср”га ўтишни истамоқда. Француз Ар-Риёд клубига ижара асосида ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Карим жорий мавсум “Ал-Иттиҳод” сафида барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказиб, 12 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)