Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида самолёт қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CGTN хабар берди.
Бир двигателли самолёт маҳаллий вақт билан 13:30 атрофида Итабира шаҳрида қишлоқ ҳудудида қулаб тушган. Минас-Жерайс ўт ўчириш хизматлари маълумотларига кўра, ҳалокат жойида самолёт бортида бўлган етти нафар йўловчининг жасади топилган.
Ҳодиса жойида фуқаролик полициясининг давлат экспертлари, шунингдек, авиаҳалокатни текшириш ва олдини олиш маркази ходимлари ишламоқда. Ҳалокат сабаблари ҳақида тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
“Авиатехника ҳавода учта катта бўлакка бўлиниб кетди. Фюзеляж қулаган жойда биз дастлаб тўрт жасадни топдик. Шундан сўнг фюзеляж қисми ағдарилганда, яна уч кишининг жасадини аниқладик”, — дея изоҳ берди қутқарувчилардан бири.
Изоҳ (0)