• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Белгородда Ил-76 ҳарбий самолёти қулаб тушди. Унда ўнлаб украиналик асирлар бўлгани айтилмоқда (фото, видео)

    Россиянинг Белгород вилояти Яблоново қишлоғи яқинида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “112” Telegram канали хабар берди. Телеканал таъкидлашича, бортда 63 киши бўлиб, уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Ушбу маълумот расман тасдиқлагани йўқ. 63 кишининг ўлими ҳақида Россиянинг “ҳарбий мухбири” Юрий Котенок ҳам хабар берди. У ушбу маълумотларни қаердан олганини очиқламади.

    Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Корочанский туманида “бахтсиз ҳодиса” содир бўлганини айтди. Аммо айнан нима бўлганига аниқлик киритмади.

    “Ҳозирда воқеа жойида тергов гуруҳи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишламоқда. Иш жадвалимни ўзгартириб, ҳудудга бордим. Барча тафсилотлар кейинроқ”, — дейилади хабарда.

    Кўп ўтмай Россия Мудофаа вазирлиги Ил-76 ҳалокатини тасдиқлади. Вазирлик маълумотларига кўра, бортда Украина Қуролли кучларининг асирликдаги 65 нафар ҳарбий хизматчиси бўлган, улар алмашиш учун Белгород вилоятига олиб кетилаётган эди, шунингдек, бортда экипажнинг олти нафар аъзоси ва уларнинг уч ҳамроҳи бўлган. Ҳарбий вазирликнинг маълум қилишича, самолёт режали парвоз вақтида ҳалокатга учраган. Аэрокосмик кучлар комиссияси “фалокат сабабларини аниқлаш учун” ҳалокат жойига учиб кетган.

    Telegram каналлари Белгород яқинида самолёт ҳалокатга учрагани акс этган видеони чоп этди.

    “Украинская правда” нашрининг Украина Қуролли кучларидаги манбаси хабар беришича, самолёт ҳалокати Украина ҳарбийларининг “иши” бўлган. Нашрнинг Бош штабдаги суҳбатдошларига кўра, самолёт С-300 ракеталарини олиб кетаётган эди. Бир оз ўтгач, “Украйинская правда” ўз янгиликларини таҳрирлади. Эндиликда фақат Украина Қуролли кучларидаги манба самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлагани айтилади. Нашрнинг Бош штабдаги суҳбатдошлари самолёт С-300 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун ракеталарни олиб кетаётганини даъво қилмоқда. Ил-76 нинг қулаши “Украина Қуролли кучларининг иши” бўлгани ҳақидаги гаплар олиб ташланган.

    “112” Telegram-каналида Ил-76 ҳалокатга учраган жойдан олинган суратлар эълон қилинди. Самолёт Яблоново қишлоғидан беш-олти километр узоқликда қулаган, ерда ҳеч қандай вайронагарчилик йўқ. Бу ҳақда “ТАСС”га Яблоново қишлоғидаги Салоникалик Деметрий черкови ректори маълум қилди.

    “Қишлоқда ҳеч нарса зарар кўрмади, у қишлоқ ташқарисида, далада, тахминан беш-олти километр узоқликда қулади”, — деди руҳоний.
    Фото: Telegram
    Фото: Telegram

    SHOT ва Маsh каналларининг ёзишича, Россия ва Украина ўртасида 192 га192 форматида маҳбуслар алмашинуви 24 январь, чоршанба куни бўлиб ўтиши керак эди. Давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполовнинг даъво қилишича, Белгород вилоятида ҳалокатга учраган самолётдан кейин украиналик маҳбуслар ўтирган яна бир Ил-76 ортга қайтган. Унинг сўзларига кўра, иккинчи самолёт 80 га яқин маҳбусни олиб учаётган эди.

    Кремль самолёт ҳалокатига изоҳ бермади. “Бу жуда янги маълумот. Биз шу билан шуғулланяпмиз. Ҳозирча мен ҳеч нарса деёлмайман”, — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.

     

    24.01.2024, 15:24   Изоҳ (0)   26221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда тўрт йил аввал Шереметево аэропортида ёниб кетган самолёт учувчиси 6 йиллик колонияга ҳукм қилинди

    20.06.2023, 16:06

    Россияда вертолёт, Венгрияда спорт самолёти ҳалокатга учради (видео)

    11.09.2023, 09:55

    Афғонистонда самолёт ҳалокатидан омон қолганларнинг видео ва суратлари намойиш қилинди

    22.01.2024, 14:49

    Россия ТИВ тарихчи Смолиннинг “1917 йилги инқилобгача ўзбеклар мавжуд бўлмагани” ҳақидаги гапларига изоҳ берди

    24.01.2024, 15:13

    Екатеринбургдаги рейдда ўрдаксимон юришга мажбурланган мигрантлар орасида ўзбекистонликлар йўқ экани маълум қилинди

    24.01.2024, 13:24

    Жанубий Корея КХДР Сариқ денгиз томонга қанотли ракета учирганини маълум қилди

    24.01.2024, 12:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.