Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Malibu-2 билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳодиса 26 январь куни соат 02:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси Чилонзор буюм бозори қаршисида содир бўлган. 2004 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган Malibu-2 ҳамда 1997 йилда туғилган Б.Б. бошқарувида бўлган Spark иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Spark русумли автомашинасининг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)