Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида Cobalt билан тўқнашган “Жигули” бўлакларга бўлиниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, ҳолат 18 январь куни соат 17:00 ларда Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р20 Чиноз—Дўстобод—Оққўрғон автомобиль йўлининг 13-километрида содир бўлган. 1994 йилда туғилган М.И. бошқарувидаги “ВАЗ 2101” русумли транспорт воситаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1999 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашув содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “ВАЗ 2101” ҳайдовчиси М.И. тан жароҳати олиб туман касалхонасига ётқизилган.
Изоҳ (0)