Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Бельгия қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Марк Михельсон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, кўп томонлама тузилмалар йўналишидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.
ТИВ раҳбари ўринбосари элчининг самарали фаолиятини қайд этиб, унинг Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолаган.
Марк Михельсон, ўз навбатида, Бельгия элчиси сифатидаги фаолияти доимий қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирган.
Аввалроқ Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширгани, Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинлангани, Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули миссиясини якунлагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)