• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Меҳридарё

    “Ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак” — протез оёқ билан “Жасорат” медалини қўлга киритган аёл қисмати (фото, видео)

    Агар ҳаётда кучли, ўзига ишонган аёлни кўрсангиз, билингки, унинг қийинчиликларга бой ўтмиши бор. Бўлмаса, табиат ожиза қилиб яратган ҳилқат бунчалик кучли бўлмаган бўларди.

    “Таскин” лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Зубайда Йўлдошева ҳам ҳаёт қийинчиликларида тобланган. Унинг ҳаёти гўё хориж фильмларида кўрсатиладиган қўрқинчли воқеаларга ўхшайди. Соғлом туғилган қизалоққа бола бўлиб ўйнаш, юриш насиб этмади. Унинг митти оёқчалари оловда ёниб, қизалоқни юриш бахтидан мосуво қилди.

    — Серфарзанд оилада дунёга келганман. Онам ҳамма аёллар қатори ҳамиша уй ишлари билан банд бўларди. Айни бугунгидек қиш кунлари уйимизда сандал қилинган экан. Онам кирларни ювмоқчи бўлиб, менга қарашни опамга топширган. У ҳам бола бўлган-да, ўйинга берилиб мени қаровсиз қолдирган. Оналар жуда яхши билишади, 6-7 ойликда чақалоқлар ҳаракатчан бўлиб қолишади. Мен ҳам тасодифан сандал ичига тушиб кетганман ва буни ҳеч ким билмаган экан. Улғайгандан кейин онамдан воқеа аслида қандай бўлганини сўрадим. “Оёғинг эригандек ёниб кетганди, сандални очиб қараганимда бармоқчаларинг узилиб ётганини кўрдим. Бу даҳшат эди”, деб йиғлаб юборарди. Онам ҳамиша “Мени кечир болам, сени юриш бахтидан айирдим”, деб кўп гапирарди.

    Фото: “Дарё”

    Болалигимда туфли кийишни, дугоналарим билан ўйнашни жуда хоҳлардим. Имкониятим чекланган бўлса-да, ота-онам ҳамиша қўллаб-қувватлашарди ва соғлом олти опа-синглимдек менга ҳам эътибор беришарди.

    Ногирон фарзанди бор баъзи ота-оналар уни эркалатишади, аяшади ёки ундан уялиб жамиятдан узиб қўйишади. Бу борада ота-онамдан ҳамиша миннатдорман. Чунки улар болалигимдан бошлаб катта ҳаётга тарбиялашган ва кучли инсон бўлишимга ундашган. Дадам ҳамиша “Сен кучлисан, бу ишни қилоласан”, деб уқтирарди.

    Фото: “Дарё”

    Саккизинчи синфда оёғимга протез қўйишди. Ўшанда юриш қанчалик бахт эканлигини тушунганман. Аммо у оёқларимни оғритар ва бир оз юрсам қонатиб, жароҳат етказарди.

    Мактабни тамомлаб чеварчиликни ўргандим. Қўқондаги тикувчилик цехида ишлаб юрган пайтимда ўзимга ўхшаган имконияти чекланган инсондан совчи келди. Одатда ота-онасининг хулқ-атворига қараб, болага баҳо берилади. Аммо яхши ота-онадан ҳам номақбул фарзанд туғилар экан. Турмуш ўртоғим бой хонадонда туғилган эрка фарзанд эди. Автофалокат сабаб оёқлари ҳаракатланолмай қолган. Шу боисданми, ҳаётдан ниҳоятда аламзада эди. Ичиб, чекарди, нимадир ёқмаса, атрофдагилардан аламини оларди. Кўз олдимда ҳам онасини бир неча марта ҳақоратлаб, урганига гувоҳ бўлганман. Бу ҳол мен билан ҳам қайта-қайта такрорланди. Унинг яхши муносабатда бўлишини узоқ кутдим, аммо у инсон билан келажагимни кўролмадим. Шу боис болаларимни олиб ота уйимга қайтиб келдим. “Ногиронман, аммо бир умр калтакланиб яшашга маҳкум эмасман-ку”, дердим.

    Фото: “Дарё”

    Ҳаётимни изга солиш ва турли гап-сўзлардан қочиш учун Тошкентга келдим ва Чўпонота мавзесида жойлашган ногиронлар мактабида ўқий бошладим.

    Албатта, Тошкентга келиб яшашим осон кечмади. Қўлимда пулим йўқлигидан бепул овқат олиш учун ошхоналардан бирини тозалаб, идишларини ювишга қарашиб юборардим. Хизматим эвазига улар овқат беришарди. Ундан кейин “Фарҳод” бозорида зираворлар сотдим, эрталаб вақтли туриб уйимиз ёнидаги мактабларда 20 тадан зиёд синфларни тозалаб чиқардим. Хаёлимда фақат “Болаларим учун шароит қилишим, уй олишим керак”, деган фикр бўларди. Оёғимдаги нуқсон ҳам сезилмасди, қанча кўп иш бўлса, қилишга тайёр эдим.

    Фото: “Дарё”

    Ундан кейин кредит эвазига машина олдим. Бу орада қизим ҳам Қўқондаги коллежларнинг бирига ўқишга кирди. Ҳар ҳафта уни Қўқонга олиб борардим ва ҳафта сўнгида олиб келардим. Шунда йўлда зерикиб кетаманми, йўловчиларни олиб кетсам бўлмасмикан, деб ўйладим. Ҳайдовчилик ортидан уйимга барака кирди, бундан ташқари, машинада ўтирсам одамлар оёғимдаги нуқсонни пайқашмаслигини англадим.

    Фото: “Дарё”

    20 йилдан буён водий ва Тошкент йўлларида ҳаракатланаман. Йўловчиларни ташишдан ташқари, Тошкентдан қўқонлик мебел цехларига керакли ускуналарни олиб бораман. Шу меҳнатим ортидан уй ва машина олдим. Соғлом инсонлар билан қуда бўлиб, қизимни турмушга бердим. Ўғлим эса 21 ёшда, насиб қилса, уни ҳам уйлантириш ниятидаман.

    Инсон астойдил меҳнат қилса, кун келиб барибир ёруғликка чиқар экан. Бу йил мен учун омадли келди, кутилмаганда президентимиз томонидан “Жасорат” медали билан тақдирландим.

    Аслида одамдаги жисмоний нуқсон ҳаётда катта аҳамиятга эга эмас. Энг муҳими, одамнинг қалби ногирон бўлмасин экан, — дейди Зубайда Йўлдошева.

    Видеони тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    26.01.2024, 18:30   Изоҳ (0)   19610
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Болам учун масжидда тиланчилик қилганман” — етимлик, фарзанд дарди, эрнинг мушти ва уйсизлик азобидан қийналган аёл қандай қилиб бахтга эришди? (фото, видео)

    23.07.2023, 15:06

    “Боламдан воз кечишни таклиф қилишганди” — Даун синдроми билан туғилган фарзандини бошқалардан кам қилмай келаётган аёл билан суҳбат (видео)

    17.08.2023, 21:35

    “Бир буйрагим кетди, аммо жигарим ёнимда қолди” — оғир жарроҳлик операциясини бошдан ўтказган ангренлик ака-укалар ҳикояси (видео)

    20.10.2023, 18:33

    “Йўл пулини топиб, ўғлимни Туркияда операция қилдиришимиз керак” — қашқадарёлик аёл оққонга чалинган ўғли учун халқдан ёрдам сўрамоқда (видео)

    26.01.2024, 10:05

    “31 ёшли жияним оғир касаллик билан курашмоқда” — қашқадарёлик беморни даволатиш учун яқинлари халқдан ёрдам сўрамоқда (видео)

    19.01.2024, 10:35

    “Турмуш ўртоғим Ҳиндистонда, аммо пули камлиги учун операция қилишмаяпти” — фарғоналик аёл турмуш ўртоғи учун халқдан ёрдам сўраяпти (видео) 

    12.01.2024, 08:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10

    Олимлар Францияда минглаб динозавр тухумларини топди

    Дунё | 2 июл, 23:50

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05

    Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш: олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:38

    Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Олимпик мобиуз”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 2 июл, 22:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.