• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Зиқна эмас, тежамкор: камтарона яшайдиган ва миллионларини оқилона сарфлайдиган машҳурлар (фото)

    Қуйидаги машҳурлар энг қиммат машиналар, қасрлар ва муваффақиятли ҳаётнинг бошқа атрибутларини сотиб олишлари мумкин, аммо улар пулни оқилона сарфлашни афзал кўради.

    Kиaну Ривз

    Kиaну Ривз Голливудднинг энг муваффақиятли актёрлардан бири. Шундай бўлса-да, миллионлаб мухлисларнинг кумири камтарона яшайди: у улкан қасрлар, виллалар ва ажойиб қимматбаҳо машиналар сотиб олмайди. Фақатгина ҳашаматли мототциклига ҳавас қилиш мумкин — Kиaну тезликни ёқтиради. Аммо актёр буни одатга айлантириб олмаган: у энг ноёб ва энг қиммат моделларни йиғмайди, кимошди савдосида қатнашмайди.

    Афтидан, Ривз ақл бовар қилмайдиган даражадаги гонорарлар ва улар берадиган имкониятларга умуман аҳамият бермайди. Аммо актёр хайрия ишларига пул аямайди.

    Кира Найтли

    Кира Найтли кўпинча бой аёллар ролини ўйнайди — бриллиант тақинчоқлар ва қимматбаҳо либослар кияди. Лекин ҳаётда актриса бундай ҳашаматдан узоқ юради. Интервьюларида у пулни бахтнинг асосий ўлчови деб ҳисобламаслигини айтади. Унинг фикрича, ҳақиқий бахт бу — оила ва яқинлардир.

    Кира, шунингдек, инсон ўзини бошқалардан яхшироқ деб ҳисобламаслиги ва жамиятдан ажралган ҳолда яшамаслиги кераклигини таъкидлайди.

    Сара Жессика Паркер

    Дунёга машҳур актриса Сара Жессика Паркер эри — актёр Мэттью Бродерик ва уч фарзанди билан жуда камтарона турмуш тарзини олиб боради. Унинг бойлиги 100 миллион долларга яқин бўлишига қарамай, исрофгарчиликка йўл қўймаслиги болалиги билан боғлиқ: у катта оилада ўсган, унинг ҳаёти, жумладан, озиқ-овқат, уй-жой ва кийим-кечаги тўғридан тўғри ижтимоий нафақаларга боғлиқ эди. Шунинг учун актрисага болалари учун кийимларни каттадан кичикка ўтказиш одатий ҳол. Эр-хотин нарсаларни ҳам, пулни ҳам тежаб ишлатади.

    Зои Дешанель

    Зои турмуш ўртоғи Бен Гиббарддан ажрашиш учун ариза берганида, кўплаб ҳужжатлар оммага эълон қилинди, натижада актрисанинг ойлик бюджети ошкор бўлди. “Ёзнинг 500 куни” фильми юлдузи бу ҳолатдан деярли мамнун эмасди.

    Маълум бўлишича, Зоининг ойлик даромади ўртача 95 минг долларни ташкил этади, аммо харажатлари даромаднинг чорак қисмидан ошмаган — атиги 22,5 минг доллар. Шу вақтгача йиғилган маблағлар миқдори ошкор этилмаган, актриса акциялар ва кўчмас мулкка сармоя киритган.

    Бироқ Дешанел хайрия тадбирларидаги иштироки билан ҳам танилган. Сиз бу актрисани қимматбаҳо бутикларда учратмайсиз. Умуман олганда, актриса шон-шуҳрат ва ҳашамга ўч юлдузлардан эмас.

    Тайра Бэнкс

    Victoria’s Secret брендининг собиқ модели подиум билан чекланиб қолмаган. У “Американча топ модел” телешоусига муаллифлик қилади. Шоу омадли чиқиб, банкдаги ҳисобини 75 миллион долларга кўпайтирди. Бироқ бу Тайра энди хоҳлаган нарсасини сотиб олишга қодир дегани эмас. Уни ким тўхтатмоқда? Унинг ўзи!

    Тайра Forbes журналига берган интервьюсида: “Мен тез-тез бухгалтеримдан фалон нарсани сотиб олсам бўладими, деб сўрайман ва бунга жавобан унинг кулганини эшитаман. Ҳа, мен тежамкорман ва ҳар доим шундай бўлганман”, — дейди.

    Шунингдек, Тайра Бэнкс қиммат смартфон ёки планшетга пул сарфлашни истамай, ёзиш учун оддий қоғоз дафтардан фойдаланади. Қиммат ресторанда овқатланиш ўрнига уйи яқинидаги оддий фастфуд кафени афзал кўради.

    Женнифер Лоуренс

    “Оскар” совриндорини тежамкор ҳаётни афзал кўрганлар учун намуна деб ҳисоблаш мумкин. У ҳали ҳам Лос-Анжелесга кўчиб ўтганда сотиб олган жуда камтарона квартирасида яшайди — катта уй сотиб олишни режалаштирмайди.

    Бошқа юлдузларга харид қилишда шахсий ёрдамчилар кўмак беришса, Женнифер чегирмали купонлардан фойдаланади ва арзон нархлардаги йирик дўконларга ташриф буюради. Машина танлашда ҳам актриса ўзини кўрсатмайди: Bugatti-Mazerati’ига қурби йетса-да, Volkswagen ва Chevrolet Volt’да юради.

    Сўнгги пайтгача унинг бойлиги турли манбалар томонидан 2 миллиондан 7 миллион долларгача баҳоланган. “Ҳаёт-мамот ўйинлари” фильмининг учинчи қисмида иштирок этганидан кейин бойлиги тахминан 10 миллион долларга кўпайган, аммо бу Женниферни одатларидан воз кечиб, ортиқча пул сарфлашига сабаб бўлмаган.

    Леонардо Ди Каприо

    Лео 1997 йилда “Титаник” фильмида рол ўйнагунга қадар унчалик машҳур бўлмаган актёр эди. Фильмдан сўнг у дарҳол нафақат энг таниқли, балки энг кўп маош олувчи актёрлардан бирига айланди: ҳозир унинг бойлиги 200 миллион доллардан ошади.

    Шунча бойликка эга бўлса-да, Лео ҳашаматли нарсаларга харажат қилмайди, аммо биргина истисно бор: актёр Белиз яқинидан 2,4 миллион долларга орол сотиб олган. Шуни ҳисобга олмаганда Ди Каприо миллионерга унчалик ўхшамайди — у эколог, у ҳатто БМТда ҳам чиқиш қилган, шунинг учун унинг гаражида фақат биттагина машинаси бор — Toyota Prius.

    Лео интервьюларининг бирида кўп пул сарфлашни ёқтирмаслигини айтади, чунки етарли шахсий маблағга эга бўлиш унга актёр сифатида ижодий эркинликнигина кафолатлайди холос. Шу билан бирга, Лео экологик хайрия ташкилотлари эҳтиёжлари учун сахий донор сифатида танилган.

    Унинг ёрдами билан йўлбарсларни ҳимоя қилиш учун 39 миллион доллар йиғилган. У ҳатто ўзининг номи билан аталадиган хайрия жамғармасини яратди, у бошқа нарсалар қатори ичимлик сувини тозалаш дастурини амалга оширади, шу йўл билан Африкадаги деярли ярим миллион кишига ёрдам беради.

    Кристен Белл

    Вероника Марс роли билан танилган актриса ва унинг турмуш ўртоғи Дакс Шепҳерд тежамкорлиги билан машҳур. Кристен бу ҳақда жуда хотиржам гапиради ва чегирма купонларидан фойдаланишни севимли машғулотларидан бири деб билади. У яна шундай дейди: “Эрим ва мен қишлоқда катта бўлганмиз ва бундан умуман уялмаймиз”. Оила биргаликда 18 миллион долларга яқин пул ишлаган, аммо улар ҳалигача исрофгарчиликка йўл қўймайди.

    Интервьюда эр-хотин тўйларини алоҳида мамнуният билан эслайди: бошқа машҳурлар экзотик жойларда ҳашаматли маросимларни ташкил қилаётганда, Кристен ва Дакс суд биносида никоҳни қайд қилиш ҳужжатига имзо чеккан холос. “Тўй ўтказиладиган жойга боришимиз учун бензинга 140 доллар сарфлаганмиз”, — деб мақтанишади улар.

    Тоби Магуайр

    Тобининг ота-онаси (отаси ошпаз, онаси котиба) у икки ёшида ажрашган. Тоби жуда камбағал муҳитда улғайган, бу ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Шу сабаб актёр исрофгарчиликка йўл қўймайди. “Ўргимчак одам” фильмининг уч қисмидан деярли 30 миллион доллар ишлаб топган бўлса ҳам қимматбаҳо нарсалар харид қилмайди.

    Интервьюларининг бирида Тоби пулларининг ҳаммасини сарфлаб юборса, кейин пул топиш учун ҳаракат қилиш заруратига дуч келишини айтади. Ҳозирда у суратга тушмаса ҳам бўлади — охирги пайтларда у камдан-кам ҳолларда рол ўйнаяпти, хотини ва икки боласи билан вақт ўтказишни афзал кўради. Айтганча, унинг рафиқаси Женнифер Мейер машҳур аёл эмас, у оддий заргар. Тўғри, унинг дадаси кино продюсери, лекин бу Тоби учун аҳамиятга эга эмас, чунки у юлдуз бўлганидан кейингина турмуш қурган.

    Тоби Калифорнияда катта кўчмас мулк сотиб олган, лекин у бу харидини фойдасиз ҳашамат эмас, аксинча, вақт ўтиши билан ўсиб борувчи кўчмас мулкка яхши сармоя деб ҳисоблайди. Тоби бошқа нарсаларда ҳам камтарин — у деярли вегетариан, тери ва мўйнадан тикилган кийим киймайди.

    Уоррен Баффет

    Уоррен Баффет дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 7-ўринни эгаллаб турибди ва 2022 йилда пул йўқотмаган, ҳаттоки капиталини кўпайтиришга муваффақ бўлган ягона миллиардер саналади.

    Уоррен Баффет ҳозир 91 ёшда ва молия оламининг тирик афсонаси ҳисобланади. У ўзининг биринчи акцияларини 11 ёшида сотиб олади ва дарҳол ўз тажрибасига асосланиб, уни бутун ҳаёти давомида бошқарадиган қоидани шакллантиради: қимматли қоғозларни сотиб олиш ва кутиш керак, уларни фақат нарх аввалгисидан бир неча баравар юқори бўлганда сотиш лозим.

    32 ёшида Уоррен Баффет аллақачон миллионерга айланган эди, 80 йилларда миллиардерга айланади, 2008 йилда эса у Ер юзидаги энг бой одам унвонини олади. Аммо бундай мисли кўрилмаган муваффақият биз ўрганиб қолган миллиардерларнинг пулга бўлган муносабатига зид эди, чунки унинг асосий қоидаси топган пулини юз фоиз тежаш, сарфламаслик, балки бюджетни янада оширишга инвестиция қилиш эди.

    Миллиардер 1958 йилда сотиб олган эски уйида яшайди, “thrifty” — тежамкор давлат рақами бўлган эски машина ҳайдайди ва фастфудда овқатланишни афзал кўради. Биржа нархлари пасайиб кетганидан хабар топгач, гамбургерни бир долларга арзонроқ сотиб олгани ҳам кўпчиликни ҳайратда қолдирган. Фақат хайрия ишлари бундан мустасно — миллиардер бошқа одамларга моддий ёрдам беришни “дунёдаги энг осон иш” деб атайди.

    23.01.2024, 11:10   Изоҳ (0)   20224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёр#фильм#гонорар#хайрия#миллионер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бен Кингсли — Кришна Пандит Бҳанжи: Аслида ҳақиқий исмлари бошқа бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    18.01.2024, 10:49

    Роли сабаб ақл бовар қилмас қийинчиликларга рози бўлган актёр ва актрисалар (фото)

    22.01.2024, 11:55

    “Қўлимдан келганича ўйнайман”: актёрлик маълумотига эга бўлмаган турк сериали юлдузлари (фото)

    22.01.2024, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.