• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Бен Кингсли — Кришна Пандит Бҳанжи: Аслида ҳақиқий исмлари бошқа бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    Баъзи машҳурларга омад кулиб боқади: уларга туғилганданоқ ажойиб исм ва фамилиялар берилади, айримлар эса бу соҳадаги бошқа ҳамкасбларидан фарқ қилиш учун исмини бир оз ўзгартириши ёки уларни бутунлай алмаштириши керак бўлади.

    Лили Жеймс

    Аслида актрисанинг исми — Лили Хлое Нинетт Томсон. У тахаллус сифатида эрта вафот этган отаси, мусиқачи Жеймс Томсоннинг исмини олган. Ёш актриса Актёрлар гилдиясида аллақачон Лили Томсон исмли актриса борлиги сабабли тахаллус танлаш заруратига дуч келгач, ҳеч иккиланмасдан отасининг исмидан фойдаланади.

    Вин Дизель

    Актёрнинг ҳақиқий исми — Марк Синклердир. У ижодий карьерасини бошлашдан олдин ўзини “Вин Дизель” деб атай бошлаган. Ўша пайтда у тунги клубда қўриқчи бўлиб ишлаган, у ўзига янада жарангдор ва “кучли” тахаллус керак деб ҳисоблаган.

    У тахаллуси учун отаси — ўқитувчи ва театр менежери Ирвинг Винсент фамилиясининг биринчи бўғинини олади. Бўлажак актёр тахаллусининг иккинчи қисмини эса дўстлари беради — улар актёрни дизелли двигатель каби энергияга эга эканлигига ишора қилган.

    Одри Ҳепбёрн

    Одри Кетлин Растон аристократлар оиласида туғилган. Унинг отаси Жозеф Виктор Энтони Растон ўзини Шотландия қироличаси Мерининг учинчи эри, Дюк Жеймс Ҳепбёрннинг авлоди деб ишонган. Шунинг учун отаси ўз фамилиясини Ҳепбёрн-Растонга ўзгартиради.

    Кичкина Одри ҳам қўшалоқ фамилия олади, аммо кейинчалик қиз балет билан шуғулланиб, фильмларда рол ўйнашни ва моделлик қилишни бошлагач, фамилиясидаги Растон қисмини олиб ташлайди.

    Бен Кингсли

    Кришна Пандит Бҳанжи исми туфайли ишга кира олмаганини тан олади, исми титрларда ғалати кўринарди. Аммо ёш актёр ўзини “Бен Кингсли” деб аташи биланоқ, карьераси дарҳол бошланади. Продюсерлардан бири ҳатто унга мусиқа билан шуғулланишни ва поп юлдузи бўлишни таклиф қилади. Кингсли бу таклифни рад этади: ўша пайтда у Қироллик Шекспир труппасига қўшилишга қарор қилганди.

    Вайнона Райдер

    Туғилганда, актриса Вайнона Лаура Ҳоровиц деб аталган. У тахаллусини отаси мухлис бўлган қўшиқчи Митч Райдер шарафига олади. 1986 йилда Вайнона ўзининг биринчи ролини ўйнайди. Ундан титрда қандай исм остида чиқишини сўрашганда, қиз кастингга юборган кассетадаги фонда Митч Райдер қўшиғи янграганини эслайди. Шу тариқа актриса Райдер тахаллусини олади.

    Николас Кейж

    Актёрнинг ҳақиқий исми — Николас Ким Коппола. Отаси томондан у режиссёр Френсис Форд Копполанинг жияни, шунингдек, режиссёрлар Роман Коппола ва София Копполанинг амакиваччаси.

    Фаолияти бошида Николас ҳатто машҳур амакисининг бир нечта фильмларида рол ўйнаган. Аммо кейин у ўзи муваффақиятга эришишга қарор қилади ва режиссёрлар уни машҳур сулола вакили бўлгани туфайли рол бермасликлари учун Николас Кейжга айланади. Актёр ўз фамилиясини комикслар супер қаҳрамони Люк Кейждан олган.

    Хоакин Феникс

    Хоакин Рафаэл Боттомга фамилиясини ўзгартиришга ота-онаси ёрдам беради. Улар оиласига кулдан яралиб, янги ҳаёт бошлайдиган афсонавий қуш Феникс номини фамилия сифатида танлашади. Натижада уларнинг беш нафар фарзанди, жумладан Хоакин ҳам янги фамилияга эга бўлади.

    Вупи Голдберг

    Ёш Керин Элейн Жонсон фамилиясини “етарлича жарангдор эмас” деб ўйлайди, шунинг учун уни янада ёрқинроқ ва эсда қоларлиси билан алмаштиради. Актрисанинг тахаллуси болалигидаги “Вупи” лақабидан келиб чиққан бўлиб, таржима қилинганда “ёстиқча” деган маънони англатади.

    Деми Мур

    Деми Жин Гайнс шоу-бизнесга жуда ёшлигида кириб келган. 18 ёшида у ўзидан 12 ёш катта бўлган қўшиқчи Фредди Мурга турмушга чиқади. Деми эрининг фамилиясидан тахаллус сифатида фойдаланган ва ажрашгандан кейин ҳам ўзида сақлаб қолган.

    Брюс Уиллис

    Уолтер Брюс Уиллис исмининг биринчи қисмидан воз кечади. Унинг эслашича, ёшлигида у дудуқланган, шу сабаб исмини айтишга қийналган. Натижада синфдошларининг масхараларига нишон бўлган. Улар кичик Уолтерга “Бак-Бак” деб лақаб қўйиб олишади. Аммо тез орада болакай театр гуруҳига қўшилади ва нутқидаги нуқсонлардан бутунлай халос бўлади.

    18.01.2024, 10:49   Изоҳ (0)   11484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд актёрлари#фильм#тахаллус

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Қишки дам олиш кунлари учун махсус яратилган оилавий фильм ва мультфильмлар

    15.01.2024, 16:40

    Машҳурликда китобларини ҳам ортда қолдирган бeстселлерлар асосида яратилган фильмлар

    17.01.2024, 12:40

    Буюк япон аниматори Ҳаяо Миязаки ўзининг ажойиб мультфильмлари билан инсониятга нима демоқчи?

    17.01.2024, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.