• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Қўлимдан келганича ўйнайман”: актёрлик маълумотига эга бўлмаган турк сериали юлдузлари (фото)

    Муваффақиятли актёрлик карьераси махсус таълимни талаб қилади деб ўйласангиз, бутун дунёга машҳур бўлган туркиялик юлдузлар бу фикр нотўғри эканини исботлаши мумкин.

    Бурак Ўзчивит

    Бурак Ўзчивитнинг актёрлик бўйича махсус маълумоти йўқ. У кино оламига тасодифан кириб келади, чунки у муваффақиятли модел эди. Аввалига Бурак театр бўлимига ишга киради, лекин у ерда йигитни пайқашмайди. Шундан кейин у ташқи кўринишидан фойдаланган ҳолда моделлик оламига қадам қўяди.

    2003 йилда у Туркиянинг энг яхши модели бўлади, 2005 йилда эса “Дунёнинг энг яхши модели” танловида худди шундай унвонни олади. Албатта, бундай муваффақият кино оламига “олтин чипта” бўлди. Ахир, кўпчилик продюсер ва режиссёрларга профессионал актёрлар эмас, машҳур ва чиройли юз керак.

    Актёр ўзини келишган деб ҳисобламайди, лекин унинг бутун дунёдаги мухлислари бу борада бошқача фикрда. Ва, албатта, ўз лойиҳасини қимматроқ нархда сотишдан манфаатдор бўлган ҳар бир продюсерлик компанияси уни сериалига чақиришни хоҳлайди.

    Ҳанде Эрчел

    Ҳанде ҳам актрисалик маълумотига эга эмас, бу кўпинча уни танқид қилиш ва масхара қилиш учун яхшигина сабаб бўлади. Худди шундай вазиятда бўлган барча ҳамкасблари орасида қизни Туркиядаги энг қобилиятсиз актриса деб ҳисоблашади. Кўпинча “Қалбим эшигини қоқ” юлдузи актрисалик маҳорати туфайли эмас, гўзал қиёфаси ва ташқи кўриниши учун рол олишда айбланади.

    Актрисанинг ўзи бу масалада бошқача фикрда. У ролга актриса танлашда, биринчи навбатда, ташқи кўринишга эмас, балки унинг муваффақиятлари ва истеъдодига эътибор бериш кераклигига амин. Ва у ўзининг гўзаллигига урғу бериш унинг касбий ўсиш бўйича ҳаракатларидан кўпроқ эътибор тортишидан жуда хижолат бўлади. Ҳамма продюсерлар унга сериалини даромадли қилувчи актриса сифатида қарайди, ҳеч ким уни А тоифали актриса сифатида кўрмайди.

    Ҳанде Лейла ролини ўйнаган “Мутлақо бошқача” сериалининг сўнгги эпизодидан сўнг, танқидчилар унинг ижросига озроқ ижобий муносабатда бўлди ва қизнинг актёрлик сифатининг бир оз ўсганини таъкидлади. Бироқ уни профессионал деб аташга ҳали эрта, айниқса олий таълим маълумотисиз.

    Фаҳрие Эвжен

    Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси эри билан бир хил йўлдан борди. Фаҳрие ҳам кино саноатига моделлик бизнесидан ва жозибали юзи туфайли келган. Бироқ у тугалланган олий маълумотга эга (ҳатто иккита!). У Дюссельдорфдаги Генрих Гейне университетида социология бўйича таҳсил олган ва Туркияга кўчиб ўтгандан сўнг, Босфор университети тарих факультетида ўқиш орқали билимини мустаҳкамлашга қарор қилган.

    Дарвоқе, Фаҳриенинг ижроси ҳам томошабинларда саволлар туғдирмоқда. Кўпчилик унинг ишонарсиз ўйнаши ҳақида гапиради, айниқса уни Бурак билан “Севги изтироби” сериалида ишлаган ҳамкасби Неслиҳан Атагул билан солиштирганда яна ҳам сезилади. Турк актрисаси эридан фарқли ўлароқ, махсус таълим билан мақтаниши мумкин. Бироқ бу ҳам Неслиҳан яхшироқ ўйнайди, деб даъво қиладиган томошабинларнинг ҳужумларидан ҳимоя қилолмайди.

    Киванч Татлитуғ

    Дастлаб Киванч ўз ҳаётини профессионал спорт билан боғламоқчи эди. Унинг орзуси баскетболчи бўлиш эди, аммо олган жароҳати туфайли ҳаммаси ўзгариб кетади. Шундан сўнг ташқи кўриниши йигитга моделлик касбини танлашга имкон берди. 2001 йилда у моделлик билан яқиндан ишлай бошлайди ва 2002 йилда Туркиянинг энг яхши модели танловида ғолиб чиқади.

    Киванч фильмларда асосий ролларни олгач, Истанбул маданият университетига ўқишга киради — коммуникация дизайни, медиа ва кино йўналишида таҳсил олади. Кўриб турганингиздек, бу касб унинг фаолиятига ёндош, аммо шунга қарамай, кино билан бевосита боғлиқ эмас.

    Афра Сарачоғлу

    “Қўрғон сирлари” сериали юлдузи болалигидан актриса бўлишни орзу қилган, аммо у театр бўлимига кира олмайди (ёки уриниб ҳам кўрмаган). У кинога таклиф қилина бошлаган пайтда Эскишеҳир университетининг қиёсий адабиёт факультетида таҳсил олаётган эди. Ўзжан Денизнинг ижтимоий тармоқларда янги лойиҳа учун кастинг ҳақидаги постини кўрган онаси унга актрисалик фаолиятини бошлашга ёрдам беради. Шундай қилиб, қиз “Иккинчи имконият” фильмида рол ўйнайди, кейин “Ёмон йигит” фильмида иштирок этади. “Фазилат хоним ва қизлари” сериалидаги ижроси сабаб томошабинларнинг севимлисига айланади.

    Юқоридаги актёрлар сингари Афра ҳам актрисалик маълумотига эга эмас. Бироқ бу сериал мухлисларига ролларни ёмон ўйнайди, дейишга асос бермайди, чунки у образга киришиш ва ўз қаҳрамонларининг кечинмаларини экран орқали томошабинларга етказишни қойиллатади.

    Арас Булут Ийнемли

    “Муҳташам юз йил” фильмидаги шаҳзода Боязид ролидан сўнг бутун дунёга танилган Арас Булут Ийнемли актёрлар оиласида ўсган. Ажабланарлиси шундаки, Араснинг онаси унинг изидан боришни хоҳламайди — бўлажак актёр жуда итоаткор ўғил эди. Айнан шунинг учун у Истанбул техника университетига ўқишга киради ва авиация муҳандислиги соҳасида таълим олади.

    Шундай қилиб, 16 ёшида Арас ўзининг биринчи ролини ўйнайди. Шундан сўнг ҳаммаси режалаштирилганидек кетади: янги роллар, машҳурлик, рақамли лойиҳаларда иштирок этиш. Бундан ташқари, худди шу номдаги сериалда Отатурк ролини ўйнаш шарафига эга бўлган. Турк халқи учун бу асосий шахс, шунинг учун ҳар бир киши у сифатида реинкарнация қилишни ва ҳеч бўлмаганда унинг тарихига озгина бўлса-да тааллуқли бўлишни хоҳлайди. Лекин бундай шарафли рол махсус таълим олмаган Арас Булутга насиб қилди.

    22.01.2024, 10:35   Изоҳ (0)   62589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#актёр#диплом#дизи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмдаги образи учун ташқи кўринишини қурбон қилган актёр ва актрисалар (фото)

    19.01.2024, 10:40

    Жим Керри — 62 ёшда: Комедик актёрнинг қойилмақом тарзда ижро этган энг яхши образлари (фото)

    19.01.2024, 09:51

    Эшакнинг юлдузли онлари, адёл тагидаги пакана, еб бўлмайдиган мевалар — “Кавказ асираси” суратга олинган жойлар ва съёмка жараёнидаги қизиқарли воқеалар

    20.01.2024, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.