Янгиҳаёт, Олмазор, Миробод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Янгиҳаёт туманида 23 январь 10:00 дан 18:00 гача:
- “Бинокор” МФЙ;
- улгуржи истеъмолчилар — 4 та.
Олмазор туманида 23 январь 11:00 дан 17:00 гача:
- “Тараққиёт” МФЙ;
- улгуржи истеъмолчилар — 3 та.
Миробод туманида 24 январь 11:00 дан 17:00 гача:
- 21та юқори қаватли уйлардаги жами 372 та хонадон.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Аввалроқ Юнусобод ва Чилонзор туманларида 23 январь куни электр энергияси таъминоти вақтинча ўчирилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)