Исроил фаластинликларни жойлаштириш учун Ўрта Ер денгизида сунъий орол яратмоқчилиги ҳақида хабар тарқалди. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги мазкур хабарни рад этди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Аввалроқ Al-Arabiya телеканали орол яратиш таклифи Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Катздан чиққанини маълум қилганди. Хабарга кўра, вазир тегишли таклифни европалик ҳамкасблари билан ёпиқ суҳбатда илгари сурган. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги дипломат ҳеч қачон бундай гапни айтмаганини ва бундай режа йўқлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, Катз анклавга келаётган товарларни текшириш учун сунъий оролда порт қуриш режасини тақдим этган. У оролда уй-жой қуриш имкониятини ҳам кўтарган, бироқ фаластинликларни у ерга кўчириш масаласи муҳокама қилинмади, дейди вазирлик вакили.
Изоҳ (0)