Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини бутунлай йўқ қилиш режаларидан воз кечади ва ўз кучларини исроилликларни гаровга олинганларни озод қилишга йўналтиради. Американинг CNN телеканалига интервью берган экспертлар шундай хулосага келди.
Британия Қироллик халқаро муносабатлар институтининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича илмий ходими Билол Ю.Сааб Исроилнинг ҲАМАСни бутунлай йўқ қилиш ниятини эришиб бўлмайдиган мақсад деб атади.
“Исроил раҳбарияти буни жуда яхши тушунади, улар максимум ҲАМАСнинг ҳарбий салоҳиятини жиддий равишда заифлаштира олади”, — деди Сааб.
У “вақтга қарши пойга борлигини” таъкидлади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, Исроил халқаро норозиликни кучайтирмасдан қанча вақт уруш олиб бориши аниқ эмас. ҲАМАС раҳбариятини йўқ қилиш режаси сезиларли натижаларга олиб келмаслиги, чунки улар “қўмондонларни осонгина алмаштира олиши” таъкидланди.
Исроил Демократия институти раҳбари ва Кнессетнинг “Кадима” партиясидан собиқ депутати Йоҳанан Плеснернинг таъкидлашича, исроиллик гаровга олинганларнинг ҲАМАС асирлигида қолаётгани Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга кучли сиёсий босимни келтириб чиқармоқда. Ғазо секторида уруш бошланганидан бери бош вазирнинг мамлакатдаги рейтинги сезиларли даражада тушиб кетган.
Изоҳ (0)