Тошкент шаҳрининг икки тумани: Юнусобод ва Чилонзор туманларида 23 январь куни электр энергияси таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 23 январь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Чилонзор тумани: “Олмазор” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 00:00 дан 06:00 гача;
- Юнусобод тумани: “Мингчинор”, “Регистон”, “Ғайратий”, “Адолат”, “Анорзор”, “Юнусобод”, “Шаҳристон” ҳамда “Биллур” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган. “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)