Хитой—Қирғизистон чегарасида 22 январь куни содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, Тошкент вақти билан 23:08 да Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,05 градус шимолий кенглик; 79,51 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=7. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 862 км жануби-шарқда. Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Андижон вилоятида 3-4 балл, 602 км.
- Фарғона вилоятида 3-4 балл, 656 км.
- Наманган вилоятида 3-4 балл, 657 км.
Изоҳ (0)