2024 йил бошида Буюк Британияда жиддий молиявий аҳволга тушиб қолган корхоналар сони 47 мингдан ошди. Бу ҳақда консалтинг компаниялари маълумотларига таяниб, Тhе Financial Times хабар бермоқда.
Йилнинг ўтган чорагига нисбатан бу 25,9 фоизга кўпдир. Ушбу ўсиш юқори инфляция ва фоиз ставкалари билан боғлиқ, бу эса харажатларни оширади ва истеъмол талабини камайтиради.
Муаммолар иқтисодиётнинг барча тармоқларига, хусусан, қурилиш, кўчмас мулк ва хизмат кўрсатиш соҳаларига таъсир кўрсатди.
22 та сектордан 18 тасида муаммога дуч келган компаниялар сони кескин ошиб кетган.
Аввалроқ Қизил денгиздаги хусийлар ва АҚШ ҳамда Буюк Британия кемалари ўртасидаги тўқнашувлар логистика хизматига жиддий таъсир кўрсатаётгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)