Буюк Британия ҳаво мудофаа тизимлари учун Украинага юзлаб ракеталар етказиб беради.
Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирлиги раҳбари Грант Шеппс маълум қилган.
“Биз Украина мудофаасини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Шунинг учун Россиянинг дронлари ва ракеталарини ақл бовар қилмайдиган аниқлик билан уриб туширишга қодир бўлган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари арсеналига қўшиш учун бугун юзлаб ҳаво мудофаа ракеталарини Украинага юбормоқдамиз”, — деб ёзди вазир Х ижтимоий тармоғида.
29 декабрга ўтар кечаси Россия қўшинлари дронлар ва қанотли ракеталар ёрдамида Украинага йирик ҳужум уюштирди, оқибатда 24 киши ҳалок бўлди ва камида 130 киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)