• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроилнинг ахборот урушидаги мағлубияти: пропаганда, дезинформация, фуқаролик журналистикаси

    Бугунги замонавий уруш ҳаракатлари нафақат фронтда, балки уруш олиб бормаётган мамлакатлар ҳудудида ҳам содир бўлмоқда. Бу кураш асосан ахборот маконида кечмоқда. Сабаби ахборот ўта қудратли куч ҳисобланади. Бундай уруш ҳаракатлари гибрид уруш дея эътироф этилмоқда.

    Хўш, гибрид урушнинг воситалари нималардан иборат? Бугунги кунда содир бўлаётган урушлар ХХ асрдаги урушлардан нимаси билан фарқ қилади? “Дарё” ушбу мавзуда сиёсатшунос Ойбек Сирожов ва журналист Илҳомиддин Саид Олим билан суҳбатлашади.

    – Бугунги кунда содир бўлаётган урушлар ХХ асрдаги урушлардан нимаси билан фарқ қилади?

    Ойбек Сирожов сиёсатшунос:

    – Инсон ўз тарихи мобайнида космосни забт этди, сунъий интеллектни яратди, лекин урушга ечим топа олмади. Инсон мавжуд экан урушлар давом этмоқда. Умумий ҳисоб-китобларга кўра, сўнгги 5000 йилдан атиги 290 йили урушларсиз ўтган экан. Афсуски, бу анъана ХХ асрда ҳам, XXI асрда ҳам давом этмоқда, Инсон қанчалик тараққий этгани сари, урушларда кўриладиган зарарларнинг масштаби кенгайиб бормоқда. Наҳотки, инсон урушсиз яшай олмаса? Бу саволга сиёсатшунослар манфаатлар тўқнашуви охир-оқибат урушга олиб келади деб жавоб беради. Чунки инсоннинг эҳтиёжлари ва манфаатларининг чегараси йўқ. Бироқ дунёда ресурсларнинг чеклангани урушларга сабаб бўлади.

    Мени назаримда ҳар қандай муаммони урушсиз ечишнинг йўллари мавжуд. Бунинг учун кўпроқ илмга эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади. Сабаби, урушлар инсониятга катта ҳалокатларни олиб келади. Яъни бир авлод йиллар давомида шаҳарлар бунёд этади. Бошқа авлод бўлса уни бир кунда вайрон қилади. Масалан, Украинани олсак, ўша шаҳарлар йиллар давомида бир авлоднинг меҳнати, заҳмати эвазига барпо этилган. Лекин икки йилда кули кўкка соврилди.

    ‘‘Урушни сиёсатчилар бошлайди, унинг жабрини эса бутун халқ тортади’’, деб бекорга айтишмаган. Тўғри, локал (муайян жойга хос, маҳаллий – таҳр) урушлар ҳар доим бўлиб келган. Лекин Украина-Россия ва Ғазо секторидаги урушлар кўпроқ минтақавий характер касб этиб бормоқда. Бу урушларга бир эмас, бир қанча кучлар жалб қилинмоқда. Қаерда дипломатия мағлуб бўлса, ўша ерда уруш бошланади.

    Сиёсатшунос Ойбек Сирожов
    Фото: “Дарё”

    Илҳомиддин Саид Олим журналист:

    – Дарҳақиқат, агар инсоният тарихига назар ташласак, урушларсиз ва можароларсиз ўтган йилни топиш жуда қийин. Лекин аслида тараққиётнинг асосий сабабчиси ҳам айнан урушлар бўлган. Чунки қайсидир давлат бирор ҳудудни эгаллаш учун ўзининг ҳарбий қудратини ривожлантиришга ҳаракат қилган. Олдин инсонлар оддий қилич билан жанг қилган бўлса, бугун одамлар замонавий қуроллар билан жанг олиб бормоқда. Бу билан тараққий этиш учун уруш қилиш керак, деган фикрдан йироқман. Лекин шу қуроллар устида олимлар иш олиб борган. Ҳозирда қўлимизда бўлган мобил алоқа воситаси телефон ўз вақтида ҳарбий разведкада хизмат қилган. Русларда “менга фойда келтирадиган барча нарса яхши”, деган мақол бор.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос: 

    – Мўғулларнинг Ўрта Осиёга босқини бу ҳудудни 300 йил тараққиётдан ортга суриб юборди. Тўғри, Илҳомиддин ака айтаётган фикрларда жон бор. Доимий уруш хавфи ҳарбий соҳага кўпроқ маблағ ажратишга сабаб бўлган. Бугунги статистик маълумотлар ҳам буни асослаб турибди. Мисол учун, Қўшма Штатлар ҳар йили ҳарбий соҳага 1 триллион доллар атрофида маблағ ажратади. Агар шу пулни ижтимоий ҳаётга йўналтирилса, инсон қанчалик тараққий этган бўлар эди? Дунёни бир ҳудудида одамлар очдан ўлмоқда, бошқа ҳудудида эса триллионлаб маблағларни қурол учун сарфламоқда. Биз олимлар мана шундай муаммоларга ечим кўрсатишимиз керак.

    – Замонавий гибрид урушнинг воситалари нималардан иборат? Ўзи гибрид уруш нима?

    Илҳомиддин Саид Олим журналист:

    – Ҳозир қўлимиздаги мобил телефон орқали ахборот қабул қилишимиз гибрид урушга восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Гибрид уруш – душман томоннинг ичида бузғунчилик ёки фитна чиқариш орқали рақибни заифлаштириш ҳисобланади. Бу ерда гибрид уруш олиб бораётган томон қурол ишлатмайди ва бўлаётган жараёнларга алоқадор эмаслигини таъкидлайди. Масалан, 2014 йилда Қримни Россия таркибига қўшиб олиниши. 2014 йилда Украина ичкарисида хаос юзага келди ва шу орада ўз-ўзидан Қрим Россия тарафга ўтиб қолди. Россия Қримдаги ишларга алоқадор эмаслигини бир неча маротаба айтди. Бироқ вақт ўтиши билан Россия Қримни аннексия қилганлигини эълон қилди. Шундан кейин Украина ҳудудида Донецк ва Луганск халқ республикалари пайдо бўлиб, улар Украинадан мустақил эканлигини айта бошлади.

    Журналист Илҳомиддин Саид Олим
    Фото: “Дарё”

    2010 йил охирида араб мамлакатларида бошланган “Араб баҳори” деб номланган қатор норозилик намойишларини ҳам гибрид уруш намунаси дейиш мумкин. Гибрид урушнинг асосий воситаси – бу ахборот. Яъни маълум мамлакат аҳолисига ахборот етказиш орқали жамият мавжуд ҳукуматга қарши қўйилади ва шу орқали давлат ичкарисидаги муҳит бузилади. Охир-оқибат давлат парчалаб юборилади. Бу жараёнда ҳеч қандай қурол ишлатилмайди. Чунки уруш бу жуда катта харажат.

    Шунингдек, гибрид уруш олиб бораётган томон душман тарафга ўз аскарларини қўймайди, балки ёлланма аскарлардан кўпроқ фойдаланади. Мисол учун, Украина томондан Россияга қарши жанг олиб бораётган аскарлар қаторида европаликлар ва чеченлар бор. Россия томонда эса ЧVK “Вагнер” хусусий ҳарбий ташкилотларини кўрдик. Россия бу ҳарбий ташкилотни ўзиники эканлигини ҳар доим рад қилиб келган. Бу ташкилот истаса Венесуэлада, истаса Сурияда ҳарбий амалиёт олиб боради. Буни ортида ким турганлигини исботлаб бера олмайсиз. Шу билан бирга, гибрид урушни уникал томонларидан бири – катта ресурс талаб қилмайди.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос: 

    – Гибрид урушда ноанъанавий воситалардан фойдаланган ҳолда уруш ҳаракатлари амалга оширилади. Масалан, анъанавий урушда объект ва субъект аниқ бўлади. Бироқ гибрид урушда субъект ким эканлигини топиш мураккаб. Баъзи олимлар гибрид уруш анъанавий ёндашув билан ноанъанавий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда уруш олиб боришни ҳам гибрид уруш деб атайди.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Украина ва Россия можаросида уруш олиб бораётган ҳар икки томон ҳам аниқ. Икки томон ҳам анъанавий ва ноанъанавий воситалардан фойдаланмоқда. Масалан, Буча воқеаси (2022 йил 1 апрель)ни олайлик. Россия Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади. Бироқ Украина Россия томонни айбламоқда.

    Айрим мутахассислар замонавий урушларда фақат анъанавий воситалардан фойдаланиб, уруш олиб бориб бўлмаслигини таъкидлайди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, XXI асрдаги урушларнинг аксари гибрид уруш бўлади ва томонлар барча воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилади.

    Гибрид урушнинг 2 та афзал жиҳати мавжуд. Биринчиси, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назардан амалга оширилган уруш ҳаракатлари учун маълум бир жазо турлари бор. Лекин субъект аниқ бўлмагани учун қайсидир томонни жазога тортиш мураккаб бўлиб қолади. Иккинчиси, гибрид уруш анъанавий урушдан анча арзонроқ.

    Илҳомиддин Саид Олим журналист:

    – Аслида гибрид урушнинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Масалан, ўрта асрларда айрим империялар ўз душманини заифлаштириш учун ёлланма қотиллар ёки викинглардан фойдаланган. Ёки бўлмаса, Совет Иттифоқининг парчаланишида ҳам гибрид уруш намуналарини кўришимиз мумкин.

    – Ғазо секторида кечаётган уруш ҳаракатларида ахборот уруши қандай аҳамият касб этмоқда?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    –  Яқин Шарқдаги можарода ахборот уруши муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки ахборот уруши замонавий урушнинг ажралмас бўлагига айланди. Исроилнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган Ғарб мамлакатларида Исроилга қарши намойишлар уюштирилди. Нима учун шундай бўлди? Сабаби, Ғазо секторида бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлаётгани акс этган видеолар уларнинг кайфиятига жиддий таъсир қилди.

    Ғазодаги вазият ҳақида карикатура
    Фото: irancartoon.com

    Жанубий Африка давлати Исроилни геноцид уюштиришда айблаб халқаро судга тортди. Мана шу ҳам ахборот урушининг меваси. Ҳар қандай урушда фронтнинг орқа томонидаги ҳолат муҳим ва фронтнинг орқа томонига бевосита таъсир кўрсата олувчи нарса – бу ахборот. Масалан, Россия Украина ўртасида кечаётган урушда томонларни эшитадиган бўлсангиз, битта ҳолат бўйича томонлар бутунлай тескари муносабат беради. Бундан асосий мақсад – учинчи томон ва жамиятга кучли эканлигини кўрсатиш.

    Ҳозир Исроилнинг шашти анча совиб қолган. Халқаро ҳамжамиятнинг босими унга маълум маънода таъсир кўрсатмоқда. Масалан, Буча воқеаларидан кейин Россия томонда фаолият кўрсатадиган шарҳловчиларнинг барчаси бу воқеани оқлашга ҳаракат қилди. Сабаби, Буча воқеаси кучли резонанс берди. Шу боисдан ахборот уруши замонавий урушнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.

    Илҳомиддин Саид Олим журналист:

    – Ахборот уруши билан пропаганданинг маълум бир фарқлари бор. Пропаганда орқали томонлар халқаро ҳамжамиятни ишонтиришга ҳаракат қилади. Бугунги ахборот урушининг асосий майдони фуқаролик журналистикаси бўлиб қолди. Агар эътибор бериб қарасангиз, Ғазо секторида айнан фуқаролик журналистикаси ишламоқда. Айнан фуқаролик журналистикаси дунёдаги энг йирик медиа компания (CNN, Тhе New York Times, Тhе Washington Post ва Fox News)лар бир томонлама ахборот беришини кўрсатиб қўйди. Айни шу орқали фуқаролик журналистикаси ахборот урушига қўшилди. Фуқаролик журналистикаси халқаро ҳамжамиятни ёки давлатларнинг позицияларини ўзгартиришга мажбур қилмоқда.

    The Real Debate Over Israel Is Taking Place Behind Closed Doors - POLITICO
    АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ортидан норозилик сифатида кўтарилган қўллар
    Фото: Politico

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Бу ерда пропаганда билан ахборот урушини ажратиш жуда мураккаб. Чунки томонлар шубҳасиз тарғиботга қўл уради. Тарғиботсиз эса ахборот урушини амалга ошириб бўлмайди. Ахборот уруши нафақат уруш олиб бораётган томонда, балки бошқа давлатлар ҳудудида ҳам кечмоқда. Ҳозир мамлакатлар турли ахборот хуружларига учрамоқда. Хусусан, Марказий Осиё ҳам.

    Илҳомиддин Саид Олим журналист:

    – Журналистиканинг олтин тамойили – бу холислик ҳисобланади. Журналист пропаганда билан шуғулланмайди. Агар журналист фақат бир томонни олиб чиқса, у ҳам тарғиботчига айланади. Ғарбдаги йирик медиа вакиллари фуқаролик журналистикасининг кучини кўрганидан кейин Ғазодаги вазиятга холис ёндашишга мажбур бўлди. Можаро бошланганида Ғарбда ОАВ жим турган эди. Бундан ташқари Гаагада Исроилга қарши суд жараёнини тўғридан тўғри ёритишда фақат Al-Jazeera ва кичик медиа вакиллари иштирок этди. Ваҳоланки, Россия Бучани бомбардимон қилганидан кейин Украина Россия президентини халқаро судга берди. Шунда суд жараёнини Ғарб матбуоти тўғридан тўғри ёритганди. Мана шу нохолисликни фуқаролик журналистикаси фош қилиб ташлаяпти. Бу ҳаракатлар Ғарб мамлакатларининг обрўсини тушириб юборди. Назаримда, ахборот уруши қурол урушидан ўтиб кетди.

    Суҳбатни журналист Сардор Али олиб борди

    20.01.2024, 19:00   Изоҳ (0)   10896
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш учун 10 банддан иборат режа ишлаб чиқди

    20.01.2024, 18:35

    Байден Украинага ёрдам ажратиш масаласи келаси ҳафтадаёқ ҳал бўлишига умид қилмоқда

    20.01.2024, 17:32

    “Исроил ҲАМАСни ташкил этишни молиялаштирган” — Жосеп Боррель

    20.01.2024, 16:55

    Ўзбекистондаги авиакомпаниялар сони ўн биттага етди

    20.01.2024, 16:19

    Эрон разведкаси 2020 йилда Теҳрондаги Кобул университетига ҳужум уюштирган шахс топилганини эълон қилди

    20.01.2024, 15:37

    Microsoft россиялик хакерларни компания раҳбарларининг электрон хатларини ўғирлашда айблади

    20.01.2024, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45

    Дунёнинг энг бой 5 спортчиси: Роналдо, Месси ва бошқалар миллиардларини нимага сарфлайди?

    Лайфстайл | 8 май, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.