• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Прокурор бўлолмаган, 10 ёшида отадан етим қолган ва дадасининг душманлари ҳақида гапиришни истамайдиган Қиличбек Мадалиев 34 ёшда (фото, видео)

    Марҳум ижодкор Охунжон Мадалиевнинг ўғли Қиличбек отасининг изидан бориб, санъат йўлини танлади. Озми-кўпми машҳурликка эришиб, ўз мухлисларини топди. Хўш, 34 ёшни қаршилаган хонанда фаолиятини қандай бошлади, агар отаси санъаткор бўлмаганида у хонанда бўла олармиди?

    “Тортинчоқ йигит бўлганман”

    Қиличбек Мадалиев 1990 йилнинг 17 январь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида дунёга келган. У оилада икки қиздан кейин дунёга келган ўғил фарзанд бўлган.

    Фото: Қиличбек Мадалиев шахсий архивидан

    — Онамнинг айтишича, дадам раҳматли “Тезроқ ўғлим улғайса, уни тўйларга олиб борсам”, деб кўп гапирган экан. Мен ҳам 3-4 марта ўзи билан тўйга олиб борганини эслайман. Аммо болаликдан ниҳоятда тортинчоқ йигит бўлганим учун одамлар билан тил топишиб кетолмасдим. Тўйларда зерикиб, бир бурчакда ўтираверардим. Шу боис “Йўқ, мен тўйга бормайман”, деганман.

    Фото: Қиличбек Мадалиев шахсий архивидан

    Болалигим жуда оддий ўтган. Кўпчилик санъаткорлар мактаб тадбирларида фаол бўлгани, қўшиқлар айтиб танловларда иштирок этганини сўзлаб беради. Мен умуман бошқача бола эдим. 7-синфга қадар бирорта мактаб тадбирида иштирок этмаганман, ҳатто шеър ёдлашни ҳам истамасдим. Дарсларда устозлар мажбуран олд қаторга ўтказмаса, орқа қаторда ўтириб, фақат дарсни тинглардим холос. Шўхликлар, болаларча ўйинқароқликлар умуман бўлмаган, — дейди Қиличбек Мадалиев.

    “Дадам оламдан ўтганида 10 ёшда эдим”

    Хонанда санъаткор эмас, прокурор бўлишни истагани ҳақида гапирди.

    Фото: Қиличбек Мадалиев шахсий архивидан

    — Тортинчоқ йигит бўлсам ҳам мактабда жуда машҳур эдим. Одамлар қўли билан кўрсатиб “Ана, Охунжон Мадалиевнинг ўғли. Дадасига роса ўхшаркан”, деб пичирлаб гапирганини эшитиб қолардим. Аммо ўша пайтда бирор инсонга дадамнинг номини айтиб мақтанганимни эслолмайман.

    Устозлар қайси касбни танлаш ҳақида сўраса, прокурор бўламан дердим. Аммо бу касбнинг нима иш билан шуғулланишини билмасдим. Дадам раҳматли санъаткор бўлишимни орзу қиларди. Дадам оламдан ўтган пайт бор-йўғи 10 ёшда эдим. 13-14 ёшларга бориб ичимда қандайдир олов ловуллагандек бўлди ва ўз-ўзидан санъатга қизиқиб қолдим, — дейди хонанда.

    “Одамлар дадам учун пул қистиришди”

    Хонанда илк марта тўйга чиққани ва қўшиғи учун эмас, дадасининг ҳурмати учун унга жуда кўп пул қистиргани ҳақида эслади.

    Фото: Қиличбек Мадалиев шахсий архивидан

    — Дадамни жуда кам кўрардим. Дадам уйга келганида биз ухлаб қолардик, эрталаб эса у дам олаётган бўларди. Баъзида ҳафталаб дадамни кўролмасдик. Аммо дадамнинг жуда яхши одати бор эди. “Мен болаларимни соғиндим”, деб кечаси бўлса-да, ёнимизга кириб юз-кўзларимиздан ўпаркан.

    Фото: Қиличбек Мадалиев шахсий архивидан

    Дадам вафот этганидан кейин анча вақт ўтиб, ҳамкасбларидан бири ўзи билан тўйга олиб борадиган бўлди. У пайтда дадамнинг қўшиқларини куйлардим. Бошловчи таништирганидан кейин одамлар кўзида ёш билан қаршилади ва жуда кўп пул қистирди. Ёш боламан, ўзимни қандай тутишни ҳам билмасдим. Пулларнинг барини онамга берганимда “Менинг ўғлим ҳам пул топадиган йигит бўлибди”, деб роса йиғлаганди, — дейди хонанда.

    “Дадамнинг душманлари ҳақида гапиришни истамайман”

    Қиличбек Мадалиев “Охунжон Мадалиевнинг сирли ўлими ва унга заҳар беришгани” ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

    Фото: Қиличбек Мадалиев шахсий архивидан

    — Бу гаплар мутлақо асоссиз. Дадамнинг дўстлари жуда кўп бўлган. Душманлари ҳақида гапириб ўтиришни истамайман. Тўғри у пайтда жуда ёш бўлганман, аммо билганим дадамнинг юраги хуруж қилган. Ўлимига суиқасд ва заҳарлаш алоқадор эмас. Яратганнинг белгилаб берган умри бор, агар шундай бўлган тақдирда ҳам пешонада ўлим бўлмаса, одам тирик қолади, — дейди Қиличбек Мадалиев.

    “15 ёшимда катта саҳнага чиққанман”

    Хонанда илк бор 2005 йил саҳнага чиққани ва “Дадамнинг мухлислари” номли қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Қиличбек Мадалиев шахсий архивидан

    — Дадамнинг қўшиқларини ижро этиб, тўйларга чиқиб юрган пайтларим эди. Бир куни дадамнинг дўстларидан бири шоир Мирзо Карим билан суҳбатлашиб қолдик. “Дадамнинг мухлислари яхши кутиб олди, дуо қилди”, деб тўлиб-тошиб гапириб бераётганимда “Худди шу ҳақида қўшиқ айтинг”, деб тавсия қилди. Қўшиқнинг мавзуси оддий суҳбат жараёнида пайдо бўлди. Ўша йили Муҳаббат Ҳамроева режиссёр Зокир Қаюмов билан “Унутмоқ осонмас” номли концерт дастурини ўтказадиган бўлди ва мени ҳам таклиф қилди. 2005 йил илк бор катта саҳнага чиққанман. Ўшанда бор-йўғи 15 ёшда эдим. Ишонасизми, одамлар шу қадар кўп гулдасталар берганки, ҳалигача бунча кўп гулни олмаганман. Дадамнинг мухлислари йиғлаган, аммо ёш бўлганим учун бунинг завқини у қадар англаб етмаганман, — дейди Қиличбек Мадалиев.

    “Сардор Мамадалиевдан ранжиганман”

    Қиличбек отасининг қўшиқларини ижро этгани учун хонанда Сардор Мамадалиевдан ранжигани ва у билан жиддий низога ҳам боргани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Қиличбек Мадалиев шахсий архивидан

    — Албатта, ранжиганман. Сабаби у қўшиқни бузиб ижро этган. Мухлисларнинг ҳам дили оғриган. Шу боис Сардор Мамадалиев билан бу тарзда қўшиқни бузиб айтмаслик бўйича келишиб олганмиз. Ҳатто, устозлар қўшиқларини бузиб айтадиган хонандаларга бағишлаб Мирзо Карим сўзи асосида қўшиқ ҳам яратгандим, — дейди хонанда Қиличбек Мадалиев.

    Шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни истамайди

    Фото: Қиличбек Мадалиев шахсий архивидан

    Охунжон Мадалиевнинг икки қиз ва икки ўғил фарзандлари бор. Айни кунда уларнинг барчаси оилали, бу йил кенжа ўғли ҳам уйланди. Қиличбек Мадалиев оиласи ва шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни унчалик истамайди. Фақатгина 2015 йил оила қургани ва икки фарзанднинг отаси эканлигини оммага ошкор қилган холос.

    19.01.2024, 15:40   Изоҳ (0)   27256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Наркотикдан ўлди, суиқасд бўлган дейишади, аммо…». Охунжон Мадалиевнинг сирли ўлимига нима сабаб бўлган? (видео)

    20.06.2021, 16:52

    «Охунжон Мадалиевнинг унвони алмашиб қолган эди». Қиличбек Тожиев шогирдининг алмашиб қолган унвони ҳақида (видео)

    27.06.2021, 16:59

    «Уни иккинчи Охунжон Мадалиев дейишади». Хонанда Раҳматилло Юсупов ва унинг қўшиқлари устозининг қўшиқлари сифатида эътироф этилиши ҳақида (видео)

    16.11.2021, 09:48

    Бир-бири билан ёшлигидан дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)

    19.01.2024, 14:50

    Бор-йўғи уч зарарли одатдан воз кечиш жигар саломатлигини сезиларли даражада яхшилайди

    19.01.2024, 13:40

    Ригадаги кафеда пианино чалган курьер машҳурликка эришди. У ўзбекистонлик профессионал санъаткор бўлиб чиқди (видео)

    19.01.2024, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.