Футбол бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида Япония терма жамоаси 19 январь, жума куни Ироққа қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Ироқ футболчиси Айман Ҳуссейн Япония дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим охирида Ҳуссейн яна бир бор гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлимда японлар қанча ҳаракат қилишмасин, фақат бир марта дарвоза томон йўл топа олди. Ватару Эндо бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Ўйин 2:1 ҳисобида Ироқнинг ғалабаси билан якунланди.
D гуруҳида иккинчи ўйинда Вьетнам ва Индонезия ўртасида кечади. Жамоалар ўртасидаги ўйин 19:30 да старт олади.
Осиё Кубоги
2-тур баҳси
19 январь, жума
Ироқ — Япония 2:1
Голлар: 1:0 – 5 Ҳуссейн, 2:0 – 45 Ҳуссейн, 2:1 — 90+3 Ватару Эндо.
Ироқ: Ҳассан, Али (Доски, 46), Натик, Сулака, Диа Путрос (Рашид, 61), Маҳмоод Ал Ҳажжаж, Баэш, Али Ясим (Таҳсеен, 77), Ал-Аммари, Ҳуссейн (Али, 46), Амйн (Аднан, 66).
Япония: Судзуки, Сугавара, Танигути (Томиясу, 46), Итакура, Ито, Эндо, Минамино, Кубо (Доан, 61), Морита (Хатате, 74), Асано (Уэда, 61), Ито (Маэда, 74).
Огоҳлантиришлар: Натик (15), Ито (37).
Изоҳ (0)