• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Яширин учлик. Таркибда қилинган ўзгаришлар Ўзбекистонга Осиё Кубогидаги биринчи ғалабани келтирди

    Қатар майдонларида футбол бўйича қитъанинг энг йирик мусобақаси — Осиё Кубоги бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. 18 январь куни терма жамоа 2-тур доирасида Ҳиндистонга қарши майдонга тушди ва ишончли 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Учрашув ҳақида “Спорц.ру” сайтидаги  “Ўзбекская кухня” блогида чиққан мақолани “Дарё” ўзбек тилида тақдим этади.

    Фото: ЎФА

    Сурияга қарши 1-турдаги ўйиндан кейин ҳамма бир овоздан: “Нима учун Сергеев ўйинга тушмади?”, — деб мураббийни танқид қилди. Ҳақиқатан ҳам Сречко Катанес танқид қилишлари учун ҳамма нарсани қилди дейиш мумкин. Эктор Купернинг Сурияси ҳимоявий услубда жуда самарали ҳаракат қилди. На Машариповга, на Ўруновга “тоза ҳаво” берди. Биринчи бўлимдан сўнг Катанес ўнг қанотни тўлиғича алмаштирди. Лекин соф форвардни ўйинга қўшишни анча кечиктирди.

    Майдонга Файзуллаев ва Сергеев тушгач, озми-кўпми ўйинга ранг-баранглик кирди ва дарвоза томон бир нечта аниқ зарбалар берилди.

    Ҳиндистонга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Катанес яна бир муҳим ўйинчи, ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов учун ҳам мусобақа якунланганини айтди. Терма жамоа матбуот хизмати бунга ҳанузгача муносабат билдирмади.

    Ҳиндистонга қарши ўйин катта аҳамият касб этарди. Учрашувдан олдин гуруҳдаги биринчи ўйинда Сурия Австралияга мағлуб бўлиб очко йўқотди. Ўзбекистон 3-турда Австралияга қарши саф торца, Сурия эса нисбатда кучсизроқ Ҳиндистон билан ўйнайди. Кўп нарса хавф остида эди ва шунинг учун таркиб оптималга яқинроқ танланди. Катанес 4-2-3-1 схемасини танлади. Игор Сергеев марказий ҳужумчи сифатида, Ўрунов марказга яқинроқ позицияда ҳаракат қилиши, Сергеевга қанотларда Жалолиддин Машарипов ва Аббос Файзуллаев ёрдам бериши кутилган эди.

    Яна бир жиҳати, ўйиннинг расмий протоколида бошқачароқ айтилган. Яъни 4-4-1-1 схемаси Сергеев марказий ҳужумчи сифатида, Аббос Файзуллаев ҳужумчи ортида жойлашди. Кейинги ўринда ярим ҳимоячилар квартети: Машарипов-Ҳамробеков-Шукуров-Ўрунов. Уларнинг ҳаракатини кузатиш жуда қизиқ эди. Керак бўлса, тактикани 4-3-3 схемасига ўзгартириш мумкин, бунда Машарипов ва Ўрунов ҳужумкор венгерлар ўрнини эгаллайди.

    Рақиб ўйинни фаол бошлаганига қарамай, Аббос Файзуллаев илк ҳужумдаёқ баҳсда ҳисобни очди. Қизиғи, ҳужумни Аббоснинг ўзи бошлаб, ўзи якунига кетказди. Рақиб жарима майдончасига яқинроқда Файзуллаев чап қанотдаги Насруллаевни ҳужумга чорлади. Шерзоднинг узатмасидан кейин жарима майдончаси ичидаги Шукуровнинг ассистидан кейин Файзуллаевнинг ўзи ҳужумни якунига етказди.

    Қизиғи, якуний ҳаракатлар иккинчи қаватда амалга оширилди. бўйли баланд бўлмаган Шукуров ва Файзуллаэв рақиб жарима майдончасидаги курашда ғалаба қозонди.

    Учрашувнинг еттинчи дақиқасида Отабек Шукуров Мексика билан ўртоқлик учрашувида Гилермо Очоа дарвозасини ишғол қилган зарбасини такрорлашга ҳаракат қилиб кўрди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Машарипов жарима зарбасини амалга оширди ва унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди. Учрашув авалидаги ҳаяжон ўтиши билан ҳаммаси кескин ўзгарди. Имкониятлар пайдо бўла бошлади, ҳужумлар яратилди ва тўпга эгалик қилиш фоизи икки карра ошди.

    18-дақиқада Игор Сергеевнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисоб 2:0 кўринишига келди. Ниҳоят, Сречко Катанес номинал марказий ҳужум чизиғида Остон Ўруновни эмас, балки фойдалироқ бўлган Сергеевга имконият берди. Бироқ, бу голда ҳам Аббос Файзуллаев катта саҳнага чиқди. Майдон марказида у рақибдан тўпни олиб қўйди ва ўзи ҳужум ташкил қилди, унинг узатмасидан сўнг ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол қилишига бир бахя қолди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди, тўпга биринчи бўлиб Сергеев етиб келди ва орадаги фарқни иккитага етказди.

    Ҳужумчи учун бу гол терма жамоадаги юбилей голига айланди. Сергеев 20-голини урди ва миллий терма жамоанинг 90 йиллардаги афсонаси Игор Шквиринга етиб олди.

    35-дақиқада Машариповнинг заргарона узатмасидан сўнг Файзуллаев дарвозабон билан деярли бирга-бир ҳолатга чиқди, лекин бу сафар унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Фаррух Сайфиевнинг жарима майдончасига узатган тўпини Шерзод Насруллаев дарвозага жойлаб қўйди.

    Қизиғи шундаки, барча голларни 1-турда ўйинни захирадан бошлаган футболчилар киритди. Бу бош мураббийнинг таркиб танлашдаги хатоларини ҳам кўрсатиб берди.

    Танаффусда Катанес тактик ўзгариш қилганини қўшимча қилиш жоиз. Шерзод Насруллаевга дам беришга қарор қилиб, унинг ўрнига майдонга ўнг қанот ҳимояси Зафармурод Абдураҳматов туширди. Ўйинни ўнг қанотда бошлаган Фаррух Сайфиев ўзининг чап қанотига қайтди.

    Фото: ЎФА

    Иккинчи бўлим бошида ҳиндлар Ўткир Юсупов дарвозаси қаршисида бир нечта ҳужумлар уюштирди. Дарвозага йўлланган зарбалардан бири устунга тегиб қайтди. Аммо ўйиннинг қолган қисмида сифатли ижрочиларга эга бўлмаган Ҳиндистон Ўзбекистон терма жамоасига етарлича қаршилик кўрсата олмади. Ўзбекистон терма жамоаси эса биринчи ўйиндаги хатоларни тўғрилади ва кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилган Австралияга қарши катта иштиёқ билан ҳозирлик кўрмоқда.

    Миржалол Норқобилов таржимаси

    19.01.2024, 16:55   Изоҳ (0)   10010
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Осиё Кубоги. 1-тур баҳсларидан сўнг қайд этилган натижалар ва турнир жадвалларидаги ҳолат 

    17.01.2024, 10:37

    Сречко Катанес: “Ҳиндистонга қарши учрашувда 90 дақиқа давомида эътиборли бўлишимиз керак”

    17.01.2024, 14:46

    Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди 

    18.01.2024, 21:25

    “Ал-Ҳилол” Неймар билан шартномани бекор қилдими? Фабрицио Романо вазиятга изоҳ берди 

    19.01.2024, 12:22

    Карим Бензема “Ал-Иттиҳод”ни тарк этмоқчи. Ҳужумчига АПЛ клубларидан қизиқиш мавжуд 

    18.01.2024, 10:48

    The Best—2023. ФИФА мавсумнинг энг яхшиларини тақдирлади 

    16.01.2024, 01:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.