Хонанда Акбар Атамуҳаммедов “Эфирда Тўрахонов” кўрсатувига берган интервьюсида ортиқча вазн билан қандай курашгани ҳақида сўзлаб берди.
“Ҳеч қандай операциясиз оздим. Бунинг учун кунига камида 10 минг қадам пиёда юрдим. Рационимдан шакар ва углеводларни чиқариб ташладим. Овқатланишдан 20 дақиқа аввал сув ичдим ва овқатдан кейин камида 40 дақиқа суюқлик ичмадим. 120 килограмм эдим. Кеча тарозига чиқсам 78 килога тушибман”, — дейди Акбар.
“Қанчалик қимматбаҳо машинангиз бўлмасин, кўпроқ пиёда юришга ҳаракат қилинг. 10 минг қадамдан кўпроқ юра олсангиз, марра сизники. Ҳозир мендан танишларим ‘Ҳаммаси жойидами’, деб сўраяпти. Ҳаммаси яхши, ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман”, — дейди сўзларини давом эттириб хонанда.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)