Интернет фойдаланувчилари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази номидан ёлғон хабарномалар жўнатилаётганидан огоҳлантирилди.
Хабар берилишича, интернет тармоқларидаги айрим ресурслар маъмурларига аноним фойдаланувчилар томонидан Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази номидан ёлғон хабарномалар жўнатилаётгани кузатилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 707-сон қарорига мувофиқ, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ томонидан ахборот соҳасида қонунбузилиш ҳолати аниқланган тақдирда ресурс маъмурига мазкур ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.
Бунда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказнинг фақатгина қуйидаги расмий аккаунтларидан фойдаланилади:
- Telegram’да: ҳттпс://т.ме/окмбм
- Facebook’да: https://www.facebook.com/okmbm.админ
- Instagram’да: https://www.instagram.com/okmbm_uz/
Шунингдек, хабарноманинг ҳақиқийлигини унда қайд этилган QR-код ёки Telegram мессенжеридаги @xabarnoma_okmbm_bot орқали аниқлаш мумкин.
Изоҳ (0)