Ижтимоий тармоқларда пенсия ва нафақаларни фуқаролар банк карталарига мажбуран ўтказилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган. Пенсия жамғармаси мазкур хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 февралдаги қарорига мувофиқ, барча турдаги пенсия ва нафақа тўловлари нақд шаклда берилади ёки фуқароларнинг розилиги асосида банк картасига ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, 2021 йил 3 февралдаги президент фармони билан пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобил иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштириш жорий этилган.
“Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа олувчи фуқароларни банк карталарига мажбуран ўтказиш тўғрисидаги хабарлар асоссиз бўлиб, барча ҳаракатлар фуқароларнинг хоҳиш истаклари ва розилиги асосида амалга оширилиб келинмоқда”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (3)
бизда утказишдию
Yolgon. 70 yoshli onaxonga plastik kartani nima keragi bor. Bankomat qayerdaliginiyam bilmaydi. Tuman markazida 5 dona bankomat bor bechora pensionerlar navbat kutib issiqda mazasi qochyapti. Bank hodimlari naqd pul tarqTishga keladida pensioner qariyalarga siz plastik kartaga otkazildingiz deyapti. Tepadan unday emas desa xalqni aldab yurorilar
majburan qilmadi ozi otkazib qoydi. bir ogiz soramadi ham uydagilarimiznikini wunday otkazdi