“Ўзгидромет” 15—17 январь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, 16 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 17 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16—17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15—16 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 15 январда 0-5 даража илиқ, 16 январда 5-10 даража илиқ, 17 январда 7-12 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 15 январда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, 16 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 17 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 16 январда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 17 январда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16—17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15—16 январда айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 16 январда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 17 январда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 16 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 17 январда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 15—16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ, 16—17 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 14 январь куни ҳаво бир оз булутли бўлиши, баъзи жойларда қор ёғиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)