Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув тармоқлари бўйича дебитор қарздорлик 938,7 миллиард сўм ташкил этмоқда.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди. Бунда жисмоний истеъмолчилар қарздорлиги 757,3 миллиард сўмни ташкил этса, 181,4 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Бугунги кунга қадар дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 33,4 минг та 143,4 миллиард сўмлик даъво аризалар киритилган. “Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий корхоналари томонидан ўтган давр мобайнида 76 минг маротабага яқин рейд тадбирлари ўтказилди. Ушбу рейдлар давомида 12,7 минг та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, жами 80,6 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Шунингдек, 8,7 минг та ҳолатда истеъмолчилар томонидан сув ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмагани аниқланиб, 34,9 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланди.
Изоҳ (0)