Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳарнинг Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларининг қатор ҳудудларида 11 январь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.

Чилонзор тумани (11:00 дан 15:00 гача):
- битта кўп қаватли уй – 72 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони – 3 та.
Мирзо Улуғбек тумани (10:00 дан 18:00 гача):
- “Ҳабиб Абдуллаев” МФЙ 20 та кўп қаватли уйлардаги 420 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони – 6 та.
Сергели тумани (10:00 дан 16:00 гача):
- Суғдиёна-2 кўчаси — 80 та ерли хонадон;
- Файзли кўчаси —102 та ерли хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони – 4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Декабрь ойи бошида баъзи вилоятлардагина метан заправкаларга чеклов киритилган бўлса, 8 декабрь куни бу тартиб Ўзбекистон бўйича жорий этилган эди. Кейинроқ, 12 декабрдан газ заправкалар соат 06:00 дан 12:00 гача ишлаш режимига ўтганди. Шу куннинг эртасига, 13 декабрь куни пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолиятига қўшимча чекловлар киритилганди.
Изоҳ (0)