Тошкент ҳавосидаги ПМ 2,5 дисперсли заррачалар миқдори 11 январь куни соат 08:00 ҳолатига кўра ЖССТ тавсияларидан 17 баравар ошди.
“Ўзгидромет” атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига таяниб маълум қилишича, бу вақтда ПМ 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этди.
ПМ 10 дисперсли заррачаларининг миқдори ва углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) эса Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.
IQAir маълумотларига кўра, соат 08:00 да Тошкентдаги ПМ 2,5 чанг зарралари ЖССТ ҳаво сифати бўйича йиллик йўриқнома қийматидан 20 баравар ошди. Бу ҳавонинг “зарарли” даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.
Бу вақтда ташқарида жисмоний машқлар қилмаслик, уй деразаларни ёпиш, ҳаво тозалагичларни ишга тушириш ҳамда кўчада ниқоб тақиш тавсия этилган.
Изоҳ (0)