Лос-Анжелесда “Олтин глобус” мукофотининг 81-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Энг яхши драматик фильм” номинациясида мукофотни “Оппенгеймер” фильми қўлга киритди. Шунингдек, фильм режиссёри Кристофер Нолан “Энг яхши режиссёр”, Киллиан Mёрфи “Энг яхши актёр”, Роберт Дауни эса “Энг яхши иккинчи даражали роль” номинациясига лойиқ кўрилди.
Энг яхши драматик фильм — “Оппенгеймер”;
Энг яхши мусиқий ёки комедик фильм – “Бечоралар-бахтсизлар”;
Энг яхши режиссёр — Кристофер Нолан (“Оппенгеймер”);
Драматик фильмидаги энг яхши актёр — Киллиан Mёрфи (“Оппенгеймер”);
Драма йўналишида энг яхши актриса – Лили Гладстоун (“Гулли ой қотиллари”);
Мусиқий ёки комедия жанридаги энг яхши актёр — Пол Жаматти (“Ташландиқлар”);
Мусиқий ёки комедик жанрдаги энг яхши актриса – Эмма Стоун (“Бечоралар-бахтсизлар”);
Иккинчи пландаги энг яхши актёр – Роберт Дауни (“Оппенгеймер”);
Иккинчи пландаги энг яхши актриса — Даван Жой Рендольф (“Ташландиқлар”);
Энг яхши сценарий — “Қулаш анатомияси”;
Хорижий тилдаги энг яхши фильм — “Қулаш анатомияси” (Франция);
Энг яхши анимацион фильм – “Бола ва қуш”;
Энг яхши оригинал саундтрек — “Оппенгеймер”
Энг яхши оригинал қўшиқ — “Whаt Wаs I Маdе For” Билли Айлиш (“Барби” фильми);
Энг кассабоп фильм — “Барби” (100 миллиондан ортиқ).
Сериаллар бўйича ғолиблар:
Энг яхши драматик сериал – “Меросхўрлар”;
Драма йўналишидаги сериалда энг яхши актриса —Сара Снук (“Меросхўрлар”);
Драма йўналишидаги сериалда энг яхши актёр — Киран Калкин (“Меросхўрлар”);
‘‘Энг яхши телесериал’’ – мусиқий ёки комедия йўналишида – “Айиқ”;
Мусиқий ёки комедия жанридаги телесериалда энг яхши актриса –– Айо Эдебири (“Айиқ”);
Мусиқий ёки комедия жанридаги телесериалда энг яхши актёр – Жереми Аллен Уайт (“Айиқ”);
Энг яхши телефильм, антология ёки мини-сериал – “Сўнгги инсон”;
Телефильм, антология ёки минисериалдаги энг яхши актриса — Али Вонг (“Сўнгги инсон”);
Телефильм, антология ёки минисериалдаги энг яхши актёр —Стивен Юн (“Сўнгги инсон”);
Иккинчи пландаги энг яхши актриса — Элизабет Дебиски (“Тож”);
Иккинчи пландаги энг яхши актёр – Меттью Макфеден (“Меросхўрлар”);
Энг яхши стенд-ап комедия спектакли: Рики Гервейс.
Изоҳ (0)