Ижтимоий тармоқларда “Наманган вилоятининг Чуст туманида мактаб ўқувчилари ўқитувчи томонидан калтакланмоқда” мазмунидаги видео тарқалди.
“Дарё” мухбирининг аниқлик киритишича, воқеа мактабда эмас, Чуст тумани, “Гулистон” маҳалласи ҳудудида жойлашган 2-сон касб ҳунар-мактабида рўй берган.

Фото: Видеодан кадр
Жорий йил 15 декабрь куни кундузи мазкур мактаб директор ўринбосари 2006 йилда туғилган икки нафар ва 2007 йилда туғилган икки нафар, жами 4 нафар ўқувчини калтаклаган.
Бунга уларнинг дарс вақтида ўқув машғулотларига қатнашмай кетиб қолганлиги сабаб сифатида кўрсатилган.

Фото: Видеодан кадр
Наманган вилоят ИИБ ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ (0)