Ижтимоий тармоқларда эркак ўз фарзандини муттасил равишда қийнаб, қўрқитиб келгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, инсонийликка зид мазкур жиноий ҳаракатлар Жиззах шаҳрида яшовчи, боланинг отаси деб айтилаётган шахс А.Б. томонидан фарзандига доимий равишда содир этилган. Мазкур ҳолат юзасидан боланинг онаси ИИБга мурожаат қилиб, 2023 йил 20 декабрь куни ЖКнинг 110-(қийнаш), 112-(ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Болалар омбудсмани болага нисбатан бундай ғайриинсоний муносабатда бўлган шахсларга қонун доирасидаги жавобгарлик қатъий таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиради”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)