Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 36 799 756 кишини ташкил этди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган. Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган.
Қайд этилишича, аҳоли 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига ошган. 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпайган.
Изоҳ (0)