Alaska Airlines 737 Мах 9 самолётидаги ҳодисадан кейин Boeing Corp акциялари нархи 8 фоиздан кўпга тушиб кетди.
6 январь куни Alaska Airlines авиакомпаниясининг Портленддан Онтариога йўл олган Boeing 737-9 Мах йўловчи самолёти самолётнинг фавқулодда чиқиш эшигининг люки ажралиб кетгандан сўнг, аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширганди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, Портлендда самолётдан ажралиб кетган фавқулодда чиқиш эшиги люки топилган. NTSB терговчилари самолёт люкининг тамбаланган қисми бузилгани воқеага сабаб бўлган деб ҳисобламоқда.
АҚШ Транспорт департаменти раҳбари Пит Буттиги зудлик билан фавқулодда қўниш сабаблари бўйича тергов бошланганини эълон қилди ва Alaska Airlines авиакомпанияси ушбу турдаги 65 та самолёти парвозларини тўхтатди.
Изоҳ (0)