• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Binance халқаро криптобиржаси Ўзбекистонда лицензиясиз ишлагани учун жаримага тортилди

    Криптоактивлар айланмаси соҳасида тартибга солувчи орган ҳисобланган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ILMA) халқаро криптобиржалар, шу жумладан, Binance криптобиржаси фаолиятини криптоактивлар айланмаси соҳасидаги лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлигини текширди. Бу ҳақда ILMA матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Shutterstock

    Текширув давомида қуйидаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган:

    • Ўзбекистон фуқароларига криптоактивлар билан боғлиқ операциялар бўйича хизматлар кўрсатилгани ҳақида тасдиқланган фактлар мавжуд;
    • Binance платформасида операциялар аноним криптоактивлар, шунингдек, жиноий йўл (ўғирлик, фирибгарлик ва бошқалар) орқали олинган криптоактивлар ва маблағлар билан амалга оширилади;
    • компания юридик шахс — Ўзбекистон резиденти эмас;
    • Ўзбекистонда жойлашган серверларда электрон платформа мавжуд эмас;
    • криптоактивлар айланмаси соҳасидаги, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек шахсий маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилмаган;
    • хизмат провайдерларининг устав жамғармасидан террорчилик фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган ёки иқтисодий жиноятлар, жиноий даромадларни легаллаштириш, уюшган жиноятчилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва коррупция учун судланганлиги ўталмаган шахслар, шунингдек, оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компаниялар четлатилгани тўғрисида маълумотлар йўқ;
    • бир қисми Ўзбекистон тижорат банкида алоҳида ҳисобварақда сақланиши зарур бўлган устав жамғармаси мавжуд эмас.

    Текширув натижаларига кўра, ILMA баённома тузиб, уни кўриб чиқиш ва қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун Binance криптобиржасига юборган. Бироқ Binance тегишли чораларни кўрмаган ва Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатувчи провайдер лицензиясини олмаган.

    Шу муносабат билан агентлик Binance криптобиржаси ва компания рўйхатдан ўтган юрисдикция регуляторига БҲМнинг 300 баравари (102 миллион сўм) миқдорида жарима солиш бўйича қарор қабул қилган.

    Ҳуқуқбузар ушбу жаримани бир ой ичида ихтиёрий равишда тўлаши мумкин, акс ҳолда ваколатли орган жаримани ундириш учун судга ариза беради. ILMAнинг таъкидлашича, Ўзбекистон қонунчилигида лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

    Binance савдо ҳажми бўйича илк ва энг йирик криптовалюта биржаларидан биридир. Платформа 2017 йилда ташкил этилган ва Кайман оролларида рўйхатдан ўтган. 2023 йил ноябрда пул ювиш ва банк сирини бузгани учун Binance Америка расмийларига қарийб 4,5 миллиард доллар жарима тўлайдиган бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

    05.01.2024, 09:03   Изоҳ (0)   8099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Банкрот бўлган FTX криптобиржаси хакерларни 415 млн доллар ўғирлашда айблади

    18.01.2023, 19:30

    Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди

    29.03.2023, 21:33

    Ўзбекистонда иккинчи криптобиржага лицензия берилди

    06.11.2023, 17:47

    Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланди 

    04.01.2024, 21:40

    Қаршида калтакланган бола воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилган маълум бўлди 

    04.01.2024, 21:25

    Соғлиқни сақлаш вазири ишдан олингани айтилмоқда

    04.01.2024, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.