• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршида калтакланган бола воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилган маълум бўлди

    Қаршида онаси томонидан калтаклангани айтилган Акбаршоҳга етказилган тан жароҳати соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати деб топилиб, боланинг калтакланиш воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.

    “Дарё”да Акбаршоҳ Қаноатовнинг мунтазам равишда калтакланиши, болага руҳий босим ўтказилаётгани айтилган мақола эълон қилинганди. Унда боланинг отаси Улуғбек Азизовнинг фарзанди тақдиридан хавотирда экани билдирилганди. 

    Фарзандим Акбаршоҳнинг айни кундаги аҳволи мени ташвишлантирмоқда. Сабаби болам собиқ аёлим ва унинг айни кундаги турмуш ўртоғи Жасур томонидан доимий равишда калтакланаётганлиги, руҳий ва жисмоний босимлар олаётгани ота сифатида мени ташвишлантирмоқда. Шу сабаб “Дарё” нашрига мурожаат қилишга мажбур бўлдим, — деганди журналист билан суҳбат қилган Улуғбек Азизов. 

    Айтилишича, мазкур воқеа болалар омбудсмани томонидан ўрганиб чиқилган.

    Видеоматериалда баён этилган воқеа 2020 йилда турмушдан ажрашган Л.Ж. ва А.У.нинг фарзанди 2018 йилда туғилган А.Қ. ота-онасидан қай бири билан яшаши масаласига оид ўзаро низодаги ота-оналарга тегишли вазиятдир, — дейилади масъул ташкилот муносабатида. 

    Таъкидланишича, отанинг фарзандига онаси томонидан зўравонлиги ва жароҳат етказганлиги тўғрисидаги аризаси асосида терговга қадар текширув жараёни ўтказилиб, болага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. 

    2023 йил 6 ноябрда берилган экспертиза хулосасида боланинг танасида ўнг болдирни ўрта олдинги юзасида қонталаш кўринишидаги тан жароҳати борлиги аниқланиб, мазкур тан жароҳати соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати эканлиги эътироф этилган ва бунга кўра жиноят иши қўзғатилиши рад қилинган. Бундан сўнг ҳам қўшимча терговга қадар текширув ўтказилган бўлиб, унинг натижасида 2023 йил 29 декабрь куни жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган, — дейилади болалар омбудсмани берган маълумотда. 

    Таъкидланишича, 2023 йил 30 ноябрда Қарши шаҳар туманлараро фуқаролик суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорига кўра, бола ўз онаси билан яшаши белгиланган. 

    Бугунги кунда ота суднинг мазкур мазмундаги қарори устидан норози бўлиб, юқори инстанцияга апелляция шикояти берган ва боланинг ўзи билан яшашини белгилашни талаб қилмоқда. Низо ҳозирда ҳам давом этмоқда ва болалар омбудсмани ушбу ҳолат бўйича бола манфаатлари устунлиги нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттирмоқда, — дейди масъуллар.

    Болалар омбудсмани мазкур вазиятни ёритаётганда ота-онанинг ўзаро низоси ва бир-бирига нисбатан илгари сураётган даъволари уларнинг фарзанди азият чекишига олиб келаётганига эътибор қаратишни сўраган. 

    Оммавий ахборот воситалари томонидан ана шундай баҳсли вазият ёритилаётганида ота-онанинг ўзаро низоси ва бир-бирига нисбатан илгари сураётган даъволари натижасида, биринчи навбатда, уларнинг фарзанди жабр кўраётгани, иккала ота-она ўртасида сарсон бўлаётганлигини алоҳида эътиборга олинишини сўраймиз. Жумладан, боланинг бевосита иштирокидаги лавҳаларни очиқлаш (ҳатто бунга ота-онаси рози бўлса ҳам), уни саволга тутиш, мураккаб вазият бўйича фикрини сўраш бола манфаатларига мутлақо мувофиқ эмас. Айниқса, мазкур видеоматериалда акс этган айрим ҳолатлар, хусусан, 5 ёшли бола билан ички ишлар органлари ходими ва журналист психолог ёки мутахассис-педагог иштирокисиз суҳбатлашиши процессуал қонунга ҳамда бола манфаатларига оид қонун нормаларига зид бўлиб, бундай ҳаракатларга йўл қўймасликка чақирамиз, — дейилади масъуллар муносабатида.

    Боласи тақдиридан хавотирланаётган Улуғбек Азизов журналист билан суҳбатида болалар омбудсмани унинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирганини гапирганди.

    Болалар омбудсманига адвокатим билан бирга ҳужжатларни тайёрлаб, юборганмиз. Лекин анча вақтгача ўрганилмади. Кейинчалик телефон қилиб, воқеа тафсилотларини сўрашди. Ва бу ҳолатни Ички ишларга юборишларини айтишди. Нега омбудсманнинг ўзи ўрганмайди?, — деганди Улуғбек Азизов.

    Болалар омбудсманининг қўшимча қилишича, ҳозирда ҳолат томонлама ўрганиш жараёнида.

    04.01.2024, 21:25   Изоҳ (0)   14628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийдаги оилавий нодавлат боғчада бола калтакланди

    07.05.2023, 10:50

    Фарғонада қўшнисининг машинаси шиналарига зиён етказган 13 ёшли бола калтакланди

    07.09.2023, 10:59

    Баданида қонталашлар бор, “дом”дан ташлаб юбориш билан қўрқитилган: Қаршида олти ёшга ҳам тўлмаган бола қийноққа солинаётгани айтилмоқда

    03.01.2024, 19:27

    Соғлиқни сақлаш вазири ишдан олингани айтилмоқда

    04.01.2024, 21:10

    Ёқуб Аҳмедов узоқ муддатдан сўнг кўриниш берди (фото)

    04.01.2024, 20:50

    Бухорода ортиқча иккита қуш овлаганлар БҲМнинг 10 баробари миқдорида жаримага тортилди 

    04.01.2024, 20:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.