Руминия НАТО дастури доирасида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 200 та Patriot ракетасини сотиб олади, деди Руминия мудофаа вазири Анхел Тилвар.
Аввалроқ НАТОнинг таъминот бўйича агентлиги (NSPА) иттифоқ мамлакатлари, жумладан, Германия, Нидерландия, Руминия ва Испанияга умумий шартнома асосида Американинг Patriot зенит-ракета комплекслари учун 1000 та снарядни биргаликда сотиб олишга ёрдам беришини маълум қилганди.
“Миллий Мудофаа вазирлиги (МND) Руминия парламентидан ушбу қўшма харидлар дастурида иштирок этиш учун рухсат сўради ва ижозат олди, армиямизнинг жанговар захираларини тўлдиришга мўлжалланган 200 та Patriot ракеталарининг умумий смета қиймати 1,09 млрд евро, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаганда.
Бу харид НАТО минтақада хавфсизликни таъминлаш учун мослаштирилган адекват ечимларга эга эканлигини кўрсатади”, — дея Тилвар сўзларидан иқтибос келтиради Руминия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Руминия вазири Бухарест замонавий ҳарбий техника ва ўқ-дориларни олиш учун зарур чораларни кўришда давом этишини таъкидлади.
Изоҳ (0)