• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    0 дан 618 гача. Футбол тарихидаги ноодатий рақамлар

    Футбол тарихидаги ноодатий рақамларда майдонга тушиш ҳолатлари жуда кўп юз берган. Уларга мисоллар билан танишамиз.

    Ҳишам Зеруали, “Абердин” — № 0

    Фото: “Абердин” ФК

    Шотландиянинг “Абердин” жамоаси мухлислари марокашлик ҳимоячи Ҳишам Зеруалини ҳақиқий афсона деб ҳисоблайди. Ундан ташқари футболчи ноодатий рақамда майдонга тушгани билан ҳам тарихга кирган. 1999 йилда Британияга ташриф буюрган футболчини фамилиясидаги ҳарфлар сабаб Zero (ноль) деб чақира бошлашди. Ҳишам шу рақамда майдонга тушишни маъқул кўрди. 2004 йилда эса автоҳалокат туфайли вафот этди. Шотландия жамоаси ноль рақамини марокашлик футболчи номига абадийлаштириб қўйди. Шотландия футбол федерацияси эса бу ҳолатдан хулоса чиқариб, бошқа футболчиларга ноль рақамида майдонга тушишни тақиқлаб қўйди.

    Эмир Спаҳич, “Торпедо” — № 1

    “Торпедо” сафига қўшилган босниялик ҳимоячи бутун мавсумни 1-рақамда ўтказди. Кейинчалик сочларини қизилга бўяган футболчи ўзининг ажралиб турмоқчилиги сабабини тушунтиришни истамади: “Россия футболи учун бу ноодатий  туюлиши мумкин, лекин Европада бу оддий ҳол. 1-рақами остида майдонда ҳаракат қиладиган кўпроқ футболчиларни мисол қилишим мумкин. Россияда илк дарвобон бўлмаган 1-рақам эгаси бўлиш ёмонми?”. “Торпедо”дан кейин Спаҳич ҳеч қайси жамоада 1-рақам остида ҳаракат қилмади.

    Иван Саморано, “Интер” — № 1+8

    Фото: Getty Images

    Чили футболи афсоналаридан бири Иван Саморано 1996 йилга қадар “Реал” сафида 9-рақам остида ҳаракат қилган. “Интер”га ўтганидан сўнг ҳам 9-рақамни олди. Лекин орадан бир йил ўтиб, “неразуррилар” таркибига бразилиялик Роналдо келиб қўшилди ва у 9-рақамни сўради. Саморано бу рақамни Роналдога беришга мажбур бўлди. Ўзи эса 18-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди. Севимли рақами рамзий маънода қолиши учун рақамлар орасига “+” белгиси қўйилди. Италия футбол федерацияси ҳам Саморанога ноодатий рақамда майдонга тушишига рухсат берди.

    Девид Бекҳэм, “Реал”, “Лос-Анжелес Гелекси” — № 23

    Девид “Манчестер Юнайтед” сафида 7-рақамда ўйнаган. Аммо “Реал”га ўтганида 7-рақам бандлиги сабаб 23-рақамни танлаган. Кейинчалик нега айнан ўша рақамни танлаганини сўрашганда, баскетболчи Майкл Жордан шарафига, деб жавоб берганди.

    Никлас Бендтнер, “Арсенал” — № 52

    Фото: Getty Images

    Англияда Лорд Бендтнер деб ном қозонган футболчи ғалати одатларга эга эди. Ноодатий костюмлар киярди, машғулотларга маст ҳолатда келарди. Кунларнинг бирида Бендтнер омадсиз 26-рақамини 52-рақамга ўзгартиришни хоҳлаб қолади. Рақамлар икки карра юқори бўлса, омад ҳам икки ҳисса кўпроқ келади, деб ҳисоблаганди. Янги рақамда Никлас бирорта гол ура олмади.

    Биксант Лизаразю, “Бавария” — № 69

    Фото: Getty Images

    “Бавария” ҳимоячиси Мюнхендаги фаолияти давомида 69-рақам остида ҳаракат қилди. Кейинчалик футболчи бу рақамнинг сирини очди. “Аслида ҳеч қанақа сир йўқ — шунчаки мен 1969 йилда туғилганман, бўйим 169 сантиметр, вазним 69 килограмм”.

    Роналдо, “Милан” — № 99

    Фото: Getty Images

    “Феномен” деярли бутун фаолияти давомида 9-рақамда ҳаракат қилган. “Интер”да ҳам, “Барселона”да ҳам, “Реал”да ҳам шу рақамда ўйнаган. Лекин 2007 йилда “Милан”га ўтганида, Филиппо Инзаги 9-рақамни банд этгани боис Роналдо 99-рақамни танлашга мажбур бўлади.

    Адолфо Баутишта, “Чивас” — № 100

    Мексикада 3 хонали рақамларда майдонга тушиш одатий ҳол бўлган — 1996 йилда “Монтеррей” футболчиси Хесус Ареляно шаҳар юбилейига атаб 400-рақамли футболкада ўйнаган. Адолфо Баутишта эса бутун мавсум давомида 100-рақамда ҳаракат қилди. Онасининг вафотидан сўнг футболкасида унинг доимий такрорлайдиган сўзи: “Бофо, менинг фариштам” сўзини ҳам қўшиб қўйди. Аммо КОНКАКАФ тасарруфидаги халқаро ўйинларда футболкасидаги иккита нолни олиб ташлашга тўғри келарди.

    Андреас Ҳерсог, Австрия терма жамоаси — № 100

    Австрия терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи 2002 йил ноябрь ойида терма жамоасининг Норвегияга қарши ўртоқлик учрашувида 100-рақамда майдонга тушди. Ўша куни футболчи терма жамоадаги 100-ўйинини ўтказаётган эди. Рақам ҳам рамзий маъно касб этарди.

    Рожерио Сени, “Сан-Паулу” — № 618

    Фото: Getty Images

    Дарвозабон — рекордчи фаолиятида бир марта 3 хонали рақамли футболкада майдонга тушган. Сени “Сан-Паулу” сафидаги юбилей — 618-ўйинини нишонлаш мақсадида шу рақам остида майдонга тушади. Рожерио Бразилия жамоасида 1000 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган. Лекин негадир рамзий маънодаги 4 хонали рақамда майдонга тушмаган.

    31.12.2023, 19:00   Изоҳ (0)   14951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марсда углероднинг ноодатий тури топилди

    18.01.2022, 21:40

    Голливуд юлдузи Киану Ривз “Жон Уик-4” фильмининг каскадёрларига ноодатий совғаларни тақдим этди

    03.04.2023, 12:30

    Голливуд актрисаларининг ноодатийликда ўйнаган ролларидан қолишмайдиган даражадаги севимли машғулотлари ва ҳаётий қарашлари

    09.11.2023, 17:50

    Аббосбек Файзуллаев РПЛ биринчи давраси бўйича “ЦСКА”нинг энг яхши футболчиси деб топилди 

    31.12.2023, 11:16

    А Серия. Турнинг марказий ўйинида “Ювентус” “Рома”ни мағлуб этди 

    31.12.2023, 02:55

    Криштиану Роналду 2023 йилнинг энг яхши тўпурарига айланди (видео) 

    31.12.2023, 02:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.