• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Яҳудийлар қандай қилиб АҚШ жиловини қўлга олган?

    Ғазо секторига Исроилнинг бостириб кириши дунёда янги инқирозли даврни бошлаб берди. Исроил Ғазо секторида кенг кўламли ҳарбий операция бошлаб, ҳарбий объект ҳисобланмаган шифохона, мактаб, аҳоли турар жойларига мунтазам равишда зарбалар бермоқда. Исроилни бу ердаги аҳолига қилаётган ваҳшийликларини таърифлаб бўлмайди.

    Шу вақтга қадар инсон ҳуқуқлари ва демократия деб бонг уриб келган АҚШ, Исроил амалга ошираётган қирғинни оқлашда давом этмоқда. Айни шу воқеадан сўнг АҚШни яҳудийлар бошқариши ҳақидаги узунқулоқ гаплар яна ўртага чиқди. Баъзилар яҳудийлар тўғрисидаги гапларни шунчаки конспирология ёки фитна назарияси деб атаса, бошқалар бу уйдирма эмаслигини таъкидлайди. Наҳотки, дунёнинг энг қудратли давлати ҳисобланган – АҚШ бошқаруви бир нечта инсонлар қўлида бўлса?

    Ўрта асрларда яҳудийларнинг ҳаёти

    Аввало, яҳудийлар қандай қилиб Америкага бориб қолганига тўхталиб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ўрта асрларда Европада яҳудийлар тақиқда ҳаёт кечиришган. Боиси, насроний динининг пайғамбари ҳисобланган Исо алайҳиссаломнинг ўлимида яҳудийларнинг қўли бўлган. Европа шаҳарларида алоҳида яҳудийлар истиқомат қилувчи кўчалар бўлиб, улар “гетто” деб аталган. Ўрта асрларда яҳудий равин (коҳин)лари томонидан бир фатво чиқарилади. Унга кўра яҳудийлар яҳудий бўлмаган инсонларга фоиз эвазига пул бериши мумкин эди. Бунинг ортидан бир қанча яҳудий оилалар мўмайгина маблағ тўплаб, бойиб кетди. Улардан энг кўзга кўрингани – Ротшилдлар оиласи ҳисобланади.

    Европа мамлакатларида тақиқда ҳаёт кечираётган яҳудийлар янги қитъа — Америка кашф этилгач, ўз омадларини янги дунёдан излашди. Айниқса, 1821 йилда Россия империясида яҳудий оилаларга қарши бошланган оммавий зўравонлик ҳаракати яҳудийларни Америкага кўчиб ўтишга мажбур қилди.

    1821 йилда Россия империясида яҳудийларга қарши бошланган оммавий зўравонлик
    Фото: dzen.ru

    АҚШга кўчиб ўтган яҳудий оилалар

    ХIX аср охиригача Америкада яҳудийлар жуда кам бўлган. Америкага дастлаб Испаниядан яҳудийлар кўчиб келган. Кейинчалик Европадаги йирик молиячи яҳудийлар ҳам янги дунёга кўчиб ўтишди. Мисол учун, ХIX асрнинг ўрталарида келган кўпчилик немис яҳудийлари мамлакатнинг турли шаҳарларида кийим дўконларини очишган ва Нью-Йоркдаги банк ишларида фаол иштирок этган.

    Маълумотларга кўра, Америка Қўшма Штатлари 1776 йилда мустақил давлатга айлангач, ўша вақтда мамлакат ичида бир неча минг яҳудий бор бўлган. ХIX аср ўрталарида Европадаги 200 мингдан ортиқ яҳудий АҚШга кўчиб ўтди. Улар мамлакат бўйлаб жойлашиб, бизнесда кичик дўкон очишдан тортиб, Lehman Brothers ва Goldman Sachs каби молиявий империялар барпо этишди. Нима, яҳудийлар шу орқали АҚШ жиловини қўлга олганми, дейишга бир оз шошилманг. Асосийси энди бошланди.

    Яҳудийларнинг Америкага емиграцияси
    Фото: pisigin.ru

    Яҳудийлар Американи қандай қўлга олган?

    2020 йил minneapolisfed.org платформасида доллар чиқарувчи машина ҳисобланган АҚШнинг Федерал резерв тизими қандай ишлаши ва унга аслида кимлар асос солгани тўғрисида мақола эълон қилинди. Унда таъкидланишича, яҳудий оилалар Америка бошқарувини қўлга олиш учун ўта пишиқ ва махфий режа тузишган. Чунки Европа банкларидаги капитални кемага солиб, шундоқ океан ортидаги қитъага олиб ўтишнинг иложи йўқ эди. Бунинг учун қулай шароит керак бўлган.

    1907 йилда АҚШда молиявий инқироз бошланди. Албатта, бу ташқи кучлар ёрдами билан атайин уюштирилган эди. Мамлакатдаги инсонлар банклардан оммавий тарзда ўзлари қўйган пулларни ечиб олишни бошлади. Бундай ҳолатга дунёнинг манаман деган банклари ҳам дош бера олмайди. Жамғарма инқирози бутун Америка иқтисодини парчалаб ташлаши мумкин эди. Аммо шу вақтда йирик банкер Жон Пирпонт Морган АҚШдаги барча банкларга ёрдам бериш ташаббуси билан чиқади. Шу жойда айтиб ўтиб кетай, Морган Европадаги энг йирик яҳудий оила ҳисобланган Ротшилдлар билан салом-алиги анча қуюқ бўлган.

    Жон Пирпонт Морган
    Фото: dzen.ru

    Мамлакат Конгресси ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, АҚШ конституциясида белгилаб қўйилган пул зарб қилиш ҳуқуқини вақтинчалик Морганга беради. Натижада у Ғарбий Европадан Америкага катта молиявий ресурсларни ўтказишга муваффақ бўлди. Морган ўз банкида пул ўрнини босувчи 200 миллион доллар ишлаб чиқариб, Қўшма Штатлар иқтисодиётини сақлаб қолади. 

    1908 йилда АҚШ президенти Теодор Рузвельт миллий пул қўмитасини ташкил этиш ҳақидаги қарорга имзо чекди. Қўмитанинг асосий вазифаси барча банк тизими ишларини кузатиш ва Конгресс учун маслаҳат бериш бўлган. Буни қарангки, қўмитанинг барча аъзоларини Жипи Морган ва Ротшилдлар оиласига яқин инсонлар ташкил қилган.

    1910 йилда Жейкел Исланд оролида Америкадаги энг катта банкларга эгалик қилувчи яҳудий оилаларнинг катталари ўзаро йиғилиб, АҚШда пул ишлаб чиқарувчи Федерал захира тизимини яратишга келишиб олади. Ушбу учрашувда Ротшилдларга қарашли бўлган Kuhn, Loeb & Cо банкининг вакили Жейкоб Ҳенри Шифф, National City Bank of New York вице президенти Франкс Артур Вандерлип, Морганнинг шахсий эмиссари Ҳенри Девинсон, Морганга тегишли бўлган Нью-Йоркнинг биринчи миллий банкининг президенти Чарлез Нортон, Бенжамин Стронг, яқиндагина Германиядан келган миллати яҳудий ҳисобланган Паул Морис Уорбург ва сайёрамиз тарихидаги энг бой инсонлардан бири Бернард Баруч қатнашган.

    Бернард Баруч
    Фото: mavink.com

    Айнан Бернард Баруч президент маслаҳатчиси сифатида Вудро Вилсондан Федерал захира тизими яратиш ғоясини қўллаб-қувватлашини сўраган. Ва ниҳоят, 1913 йил 23 декабрь куни эндигина президент этиб сайланган Вудро Вилсон Федерал захира тизимини яратиш ҳақидаги қонунга имзо чекади. Ушбу ташкилот мамлакатда марказий банк функциясини бажариш ва АҚШ тижорат банк тизими устидан марказлашган назоратни амалга оширарди. Кейинчалик ўлими олдидан Вудро Вилсон қилган қароридан афсусланиб, “мен мамлакатни алдадим. Миллат тақдири кичик гуруҳ инсонлар қўлида қолди” деб айтган экан.

    Бугун АҚШ давлатининг Федерал захира тизими олдидаги қарзи тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада. Очиқ маълумотларга кўра, ҳозирда Қўшма Штатларнинг қарзи 33 триллион долларни ташкил қилади. Албатта, бу қарзлар ниманингдир ҳисобига қайтарилиши керак! Сизнингча бу нима бўлиши мумкин?

    Фото: dzen.ru

    Бугунги кунда яҳудийлар Қўшма Штатлардаги энг бой диний этник гуруҳ ҳисобланади. Pew Research Center томонидан 2016 йилда ўтказилган тадқиқотда яҳудийлар АҚШдаги энг бой диний этник гуруҳ эканлиги аниқланган. Маълумотларга кўра, Америкадаги яҳудийларнинг 44 фоизи даромади камида 100 минг доллар бўлган уй хўжаликларида истиқомат қилади.

    2021 йилда Forbes нашри томонидан 400 нафар дунёнинг энг бой шахслари рўйхатининг топ-10 талигигага АҚШдаги бир нечта яҳудий шахслар кирган.  Булар: Марк Цукерберг, Ларри Пейж, Сергей Брин, Ларри Эллисон, Стив Баллмер ва Майкл Блумберг. Албатта, бу номлар бизга кўрингани. Лекин АҚШ Федерал захира тизимини кимлар бошқариши, парда ортидаги ўйинчиларнинг исм-шарифи ҳали ҳанузгача маълум эмас.

    Бир сўз билан айтганда, қўлингиздаги АҚШ доллари мамлакатнинг пули эмас, балки Федерал захира тизимининг хусусий мулки ҳисобланади. Бу ташкилот эса на президентга, на сенаторларга бўй сунади.

    30.12.2023, 19:08   Изоҳ (0)   40189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил Ғазо марказида янги гуманитар пауза эълон қилди

    25.12.2023, 16:42

    Исроил мудофаа харажатларини 8,3 млрд долларгача ошириш ниятида

    26.12.2023, 22:50

    Аҳмоқлар кунини нишонлаётганлар, АҚШнинг махфий космик самолёти, Ёзги саройдаги муз майдони — 29 декабрь суратлари

    29.12.2023, 23:25

    Панамалик “Франкенштейн”. АҚШ разведкасига ишлаб, кокаин савдоси билан шуғулланган генерал Нореганинг қулатилиши

    30.12.2023, 17:22

    Қозоғистонда ичида 32 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

    30.12.2023, 13:19

    Зеленский жанглар давом этаётган Авдеевкадаги украиналик аскарларни бориб кўрди

    30.12.2023, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки болани ток урди 

    Ўзбекистон | 16 май, 00:05

    Орол денгизи тубида юқори даражадаги шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:50

    “Қатар АҚШдан 42 млрд долларлик қурол-яроғ ва техника харид қилади” — Трамп

    Дунё | 15 май, 23:40

    Олимлар узоқ уйқунинг кутилмаган зарарини аниқлади

    Дунё | 15 май, 23:20

    Муносиб қаршилик, ўйинда бурилиш ва “плей-офф” босқичига йўл: “Навбаҳор” ва “ФарДУ” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 15 май, 23:15

    Фарғонада 213 млн сўмлик бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилинди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 15 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 15 май, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.