Афғонистон ҳудуди бўйлаб халқаро юк ташувларида ўзбек миллий ташувчиларига ўрнатилган чеклов бекор қилинди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулло Охунзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан ўтказган учрашув якунлари бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Хусусан, ўзбек миллий ташувчилари учун транзит ва Афғонистоннинг бошқа ҳудудларига ташувлар жараёнида ўрнатилган чеклов бекор қилинди.
Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб томонлар халқаро автомобиль ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ўрнатиш бўйича аниқ мақсадлар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)