• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида судья марҳумни жаримага тортгани ростми? Воқеага изоҳ берилди

    “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида Тошкент вилоятида судья вафот этган шахсни жаримага тортгани ҳақида пост қолдирди. Постга расмий муносабат билдираркан, Судьялар олий кенгаши ҳолат аслида бошқача бўлганини изоҳлади.

    Фото: Facebook / Абдураҳмон Ташанов

    Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, судья ҳукм чиқарган марҳум тўрт йил илгари вафот этган.

    “Бугун қўлимга тушган суд қарорида Чирчиқ суди судьяси Равшанов 4 йил аввал оламдан ўтган одам – Абдукарим Манноновга сўроқ қилмасдан ҳам жарима солибди ва унга мажбуриятлар юклабди. Бу шу йилнинг августида бўлган воқеа, эски йилда қолсин, дедим”, — дея қайд этган инсон ҳуқуқлари фаоли.
    Фото: Facebook / Абдураҳмон Ташанов

    Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур хабар юзасидан муносабат билдирди. Кенгаш изоҳига кўра, судда марҳум жаримага тортилгани ҳақидаги иддао ёлғон.

    “Шу йилнинг август ойида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судида ноқонуний қурилмани бузишга оид низо кўрилган. Мазкур фуқаролик низоси бўйича бир эмас, учта жавобгар бўлиб, улардан (жавобгарлардан) бири суд мажлиси бўладиган кун ва соат маълум қилинган бўлса-да, процессга келмагани, бунинг сабаблари ҳам судга маълум қилинмагани рост. Натижада низо унинг иштирокисиз кўрилиб (бунга қонунда монелик йўқ), даъво қисман қаноатлантирилади ва бошқа жавобгарлар қатори унга ҳам ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбурияти юклатилади. Бундан ташқари, ҳал қилув қарорида барча жавобгарлардан тегишли давлат божи солидар тартибда ундирилиши ҳам белгиланади.

    Кейинчалик, фуқаролик иши Тошкент вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилганда ўша жавобгар тўрт йил аввал вафот этгани, ўтган вақт давомида унинг мол-мулки (уй-жойи ва унга туташ низога сабаб бўлиб, ноқонуний қурилгани айтилаётган дарвозахона) мерос ҳуқуқи асосида фарзандига ўтиб, меросхўр бошқа шахсга, у эса яна бошқа бировга сотилгани маълум бўлади. Эътиборлиси, бу ҳақда биринчи инстанция судига на даъвогар, на бошқа жавобгарлар маълум қилган?!

    Хуллас, ҳамма-ҳаммаси иш апелляция инстанциясида кўрилганда ойдинлашгач, ишга манфаатдор шахсларни жалб этишда процессуал хатоликларга йўл қўйилганлиги асоси билан ҳал қилув қарори ўшандаёқ (15.11.2023-й.) бекор қилиниб, фуқаролик иши мазмунан қайта кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Айни пайтда фуқаролик иши биринчи инстанция судида қайта кўрилмоқда”, — дея маълум қилган Судьялар олий кенгаши.

    Кенгаш изоҳида ҳолат Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъатида ҳам кўриб чиқилишини билдирган.

    “Фуқаролик судида мазмунан кўрилиб чиқилган ишлар якуни бўйича тарафларга жарима жазоси қўлланмайди. Давлат божи ундирилади. (Чирчиқдаги ҳолат бўйича ҳал қилув қарори бекор қилиниши ортидан жавобгарлардан давлат божи ундирилишининг ҳуқуқий қуввати ҳам йўқолган). Давлат божи эса жарима эмас. Божни жарима сифатида талқин қилиб, жамоатчиликка тақдим этилгани эса муаллифнинг закийлигига бир оз шубҳа пайдо қилмоқда, холос”, — дейилади кенгаш муносабатида.

    Эслатиб ўтамиз, июль ойида Олий суд масъули мурожаатчига жавоб хати ёзиб, 12 йил аввал вафот этган фуқаро қамоқдалигига ишора қилганди.

    29.12.2023, 16:53   Изоҳ (0)   20111
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ака-ука ЙПХ автомобилини тўхтатиб, унинг калитини олмоқчи бўлди (видео)

    29.12.2023, 09:49

    Тошкент вилоятида суд 4 йил олдин вафот этган марҳумни жаримага тортди

    29.12.2023, 12:25

    Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрелдан айрим ёлғиз кексалар учун поездга бепул чипталар ажратилади

    29.12.2023, 12:55

    Энг кўпи Самарқандда. Бу йил ҳудудларда қанча газ ва “свет” ўғирланди?

    29.12.2023, 14:15

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қийматини эълон қилди

    29.12.2023, 16:12

    Тошкент—Бухоро йўналишидаги “Афросиёб” поезди темирйўл ходимини уриб кетди

    29.12.2023, 15:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.