Техник ишлар бажарилиши ва ҳаво кемаси режалаштирилган вақтда учишга тайёр эмаслиги муносабати билан Тошкентдан Нью-Йоркка учиши керак бўлган авиарейс кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фақат 28 декабрь куни HY101/102 Тошкент—Нью-Йорк—Тошкент йўналиши бўйича қатнов 6 соат-у 20 дақиқага кечиктирилиб, ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
HY101 қатнови
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 13:00 да, маҳаллий вақт
- Нью-Йоркга етиб келиш соат 16:10 да, маҳаллий вақт
HY102 қатнови
- Нью-Йоркдан жўнаб кетиш соат 17:45 да, маҳаллий вақт
- Тошкентга етиб келиш соат 15:45 да (эртаси куни), маҳаллий вақт
“Авиакомпаниянинг техник хизмати мутахассислари ҳаво кемасини режалаштирилган парвозга тайёрлаш бўйича барча зарур ишларни олиб бормоқда. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ UTair авиакомпаниясининг Москва—Тошкент йўналиши бўйича парвози 12 соатдан кўпроққа, Тошкент—Жидда йўналишидаги парвоз эса 7 соатдан кўпроққа кечиктирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)