Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги мактаб ҳудудида эркак киши ўзини осгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 248-сонли умумтаълим мактаби ҳудудидаги ҳолат бўйича ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов “Дарё”га берган маълумотга кўра, 28 декабрь куни соат тахминан 07:45 да 1992 йилда туғилган эркак ушбу мактаб орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Аниқланишича, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилган.
Изоҳ (0)