• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ким ҳақ-у, ким ноҳақ: Автомобиль йўллари қўмитаси Синов лабораторияси жиҳозлари ва биносини олиб қўйдими?

    “Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти” Синов лабораторияси бўлими бошлиғи Салоҳиддин Қурбонов “Дарё”га мурожаат қилиб, лаборатория Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан тазйиққа учраётганини, лабораториянинг техник жиҳозлари ва бинолари қўмита томонидан олиб қўйилганини таъкидлади.

    Синов лабораторияси бўлими бошлиғининг айтишича, Автомобиль йўллари қўмитасида раҳбарият алмашганидан сўнг қўмитанинг лабораторияга бўлган муносабати мутлақо ўзгариб қолган.

    “Мен синов лабораториясида 15 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият олиб келаман. Автомобиль йўллари қўмитасида раҳбарият алмашди. Мана шундан кейин қўмитанинг бизга бўлган муносабати мутлақо ўзгариб кетди. Қанчалик илм билан шуғулланганимиз сари, қўмита бизни олдимизда сунъий тўсиқлар қўя бошлади. Бу ҳам етмаганидек, биз фаолият олиб борадиган бино ва техникаларимиз олиб қўйилди. Бу ишларнинг таг замирида ҳеч қандай асос йўқ”, – дейди “Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти” Синов лабораторияси бўлими бошлиғи Салоҳиддин Қурбонов.

    Қурбоновнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, Автойўл қўмитаси назоратида ва буюртмачилигида илмий-тадқиқот институти инновациялар бўйича 10 та тадқиқот ўтказиши, яъни 10 тажриба-синов майдони қуриши керак бўлган. Аммо, 2023 йилда қурилиши керак бўлган 6 та тажриба-синов майдонининг биронтаси барпо этилмаган.

    “Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти” Синов лабораториясининг техникалари
    Фото: Мурожаатчи

    “Йўл сиёсатини белгиловчи асосий идора – Автомобиль йўллари қўмитаси. Биз улар билан бир жамоа бўлиб ишлашимиз керак. Ҳозир бизни бинойимизни олиб қўйса, техникаларимизни олиб қўйса, биз қандай тадқиқот ўтказамиз? Агар лабораторияга молиявий босимлар давом этаверса, ходимларни ушлаб тура олмаймиз. Йил бошидан буён 30 нафар ходим ишдан кетди”, – деди Салоҳиддин Қурбонов.

    “Дарё” мазкур ҳолат юзасидан Автомобиль йўллари қўмитаси билан боғланиб, ҳолат бўйича изоҳ сўради. Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаровнинг таъкидлашича, қўмита лабораторияга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмаган ҳамда Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтининг техник жиҳозлари ва биносини ҳеч ким олиб қўймаган.

    “Бу институтни Автомобиль йўллари қўмитаси, яъни биз тузганмиз. Ҳар йили бу институтга пул маблағлари ажратиб, лаборатория учун керакли бўлган ускуналарни харид қилиб берамиз. Биз шунча йиллик тадқиқот институтимизни ёпиб юборишга ёки унинг биносини олиб қўйишга уринмадик. Мана ходимлар ҳам бор, истасангиз улардан сўранг. Улар биз ўтирган бинода фаолият олиб боради”, – дейди Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.

    Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров
    Фото: “Дарё”

    Назаровнинг қайд этишича, ҳозирда қўмитага қарашли бўлган ташкилотларда трансформация (қайта ўзгариш, қайта ҳосил қилиш – таҳр.) жараёни бошланган. Қўмитанинг синов лабораторияси билан ҳеч қандай зиддияти йўқ.

    “Ҳозир биз катта трансформация жараёнини бошладик. Янги-янги марказлар очилмоқда. Истаган ходим истаган марказга бориб иш бошлаши мумкин. Агар тадқиқот институтининг ходимлари кўчада ишсиз қолиб кетганида, бошқа гап бўлар эди. Лекин Автомобиль йўллари қўмитаси қошидаги ташкилотларда ишчиларнинг ишдан бўшаб кетиш ҳолатлари кўплаб топилади. Лаборатория бўйича ҳеч қандай зиддиятли ҳолатимиз йўқ. Қандай муаммо бўлиши мумкин? Ахир, лаборатория жойида турибди-ку”, – деди Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров.

    Кўриб турганингиздек, мурожаатчининг гапларини расмийлар рад қилмоқда. Ким ҳақ-у, ким ноҳақ, дейишга бир оз шошмай турамиз. Чунки “Дарё” бу мавзуни ўрганишда давом этади.

    28.12.2023, 13:04   Изоҳ (0)   9569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиялик инвесторлар Тошкентдан Самарқандгача янги магистраль қуради: йўл 2 соат вақт олади

    12.09.2018, 10:00

    Тошкент—Самарқанд пулли автотрассасининг қурилиши нега бошланмаётгани маълум қилинди

    05.12.2019, 22:30

    Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

    11.12.2023, 14:16

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 декабрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

    28.12.2023, 12:58

    Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

    28.12.2023, 12:17

    Ўзбекистонда “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади

    28.12.2023, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.