Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида Тошкентдан Самарқандгача янги пулли юқори тезликдаги автомобиль трассасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Шу мақсадда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Cengiz — Kolin — Kalyon турк компаниялари консорциуми билан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Туркиялик пудратчилар қайд этишича, лойиҳа Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани 2 соатда босиб ўтиш имконини беради. Пулли магистрални қуриш 2019—2020 йилларга белгиланган.
Учрашувда томонлар янги автотрасса лойиҳасини ишлаб чиқишда магистралнинг турар-жой туманларидан узоқроқ жойдан ўтиши, яйловлар, қишлоқ хўжалик ҳудудлари ва атроф-муҳитга минимал таъсир ўтказиши каби талабларни ҳисобга олиш кераклиги борасида бир фикрга келди.
Изоҳ (0)