Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Европа Иттифоқи томонидан Украинага янги ёрдам пакети ажратилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Аввалроқ Financial Times газетасида Европа Иттифоқи аъзо давлатлар кафолатлари остида қарз олиб, Украинага 20 миллиард евролик ёрдам ажратиш имконини берувчи механизмни ишлаб чиқаётгани хабар қилинганди.
Песковнинг маълум қилишича, бу жараён Россиянинг махсус ҳарбий операциясига салбий таъсир кўрсата олмайди.
“Европа Иттифоқи томонидан Киевга янги ёрдам пакетининг тақдим қилиниши Россиянинг махсус ҳарбий операциясига таъсир кўрсата олмайди. Россия учун энг асосийси — ўз олдига қўйган мақсадларга эришишдир”, — деди Песков.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ичида фақат Венгрия Украинага 50 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратилишига қарши чиққанди. Аммо ЕИ давлатлари Венгрия қўйган ветони четлаб ўтишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)