Судьялар олий кенгаши қарори билан навбатдаги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан:
- Маъруфжон Эргашев — судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
- Алишер Максудов — судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
- Ботир Чўлиев — судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, бешта вилоят судларининг раислари ўзгарганди. Бундан олдин Ўзбекистонда 6 нафар судья лавозимида ўзгариш рўй бергани, Қашқадарёда фуқаро ногиронлик нафақасини ололмай қолганига сабаб бўлган судьяга чора кўрилгани, Судьялар олий кенгашида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)