Судьялар олий кенгаши йиғилишида навбатдаги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
- Ғайбулла Мирзаев – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Сухроб Ҳамроқулов – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
- Ғалим Абдухолиқов – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
- Фаррух Жумақулов – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Абубакр Раҳимов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Алишер Дадабаев – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Сойибжон Раҳимов – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Латофат Зайниддинова – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Умид Қадиров – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Бахтиёр Самиев – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Зафар Каримов – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, Алишер Дадаханов судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Бундан олдин Ўзбекистонда 6 нафар судья лавозимида ўзгариш рўй бергани, Қашқадарёда фуқаро ногиронлик нафақасини ололмай қолганига сабаб бўлган судьяга чора кўрилгани, Судьялар олий кенгашида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2023 йилнинг олти ойида 12 нафар судья лавозимидан озод қилиниб, ваколатлари муддатидан аввал тугатилган эди.
Изоҳ (0)