• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Илгари энг тубан ҳаётда яшаганман” — актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров нималардан афсусланиши ҳақида (видео)

    Актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида илгари залолат ҳаётида яшагани, унинг ўзгаришига сабаб бўлган инсон ҳақида гапирди.

    — Илгари энг тубан ҳаётда яшаганман. Яширмайман ичардим, наша чекардим ва қизлар билан юрардим. Ҳозир эсласам афсусланадиган ҳаётим бўлган. Суратга олган фильмларимдан катта-катта маблағ топганман, аммо баракаси бўлмаган.

    Фото: “Дарё”

    Бир инсонга ишониб, Captiva русумли автомобиль харид қилганман. Машинанинг давлат рақами фирманинг номида бўлган, у фирманинг эгаси қайсидир иши учун озодликдан маҳрум этилган. Captiva’ни тортиб олишлари ҳақида эшитганимдан кейин уни яшириб қўйганмиз. Беш йил машинани яшириб сақладик, кейинчалик машинани ўз номимга расмийлаштириб олдим. У вазиятда жуда қийин бўлган, пулсиз қолиб кетганман. “Кўча” номли сериални суратга олиб, унга ҳам анча вақтгача телеканалдан пулини ололмай юрганман. Мен кўча ҳаётини яхши биламан, чунки болаликдан шу муҳитда улғайганман, — дейди Азамат Аҳроров.

    Актёр тубан ҳаётдан чиқишига қизалоғининг дунёга келиши сабаб бўлгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Оила қуриб, биринчи фарзандимни қўлимга олганимда улғайганимни ҳис қилдим. Оталик мени ўзгартирди. Ҳозир ҳам ўзимни кўп нарсадан тияман, хусусан ахлоқсизлик бўлган ерларга боришдан сақланаман. Аввалги танишларим билан кўришиб қолсам, уларни оилавий ўтириш мумкин бўлган ерларга олиб боришга ҳаракат қиламан.

    Бундан ташқари, аввалги ҳаётимга қайтиб аёлим Дилнозанинг ҳам кўнглини оғритишни истамайман. Аввалги ҳаётимни турмуш ўртоғимдан яширмаганман. Жуда кўп қизлар билан ишқий муносабатда бўлганимни, ичиб-чекиб юрадиган бола бўлганимни яхши билади. Мадрасада ўқиган бола бўлмаганман. Санъатга кўча ҳаётидан кириб келганимни ҳам жуда яхши билади. Энг қизиғи, шоу-бизнес чиркинликлар тубида эканлигини ҳам кўпчилик яхши билади. Санъат вакилларининг ҳаёти ҳамиша айш-ишрат, маишат билан боғлиқ. Масалан тўйга борасиз у ерда ҳар хил одам билан тўқнашасиз. “Келинг ўтирамиз, гаплашамиз”, дейди. Ҳатто рад жавобини берсангиз, каттароқ одам бўлса эртага “запрет”га тушириб қўйиши ҳам мумкин. Шундай вазиятлардан қочишга ҳаракат қиламан.

    Азамат Аҳроров илк марта аёли ҳақида гапириб, унга миннатдорлик билдириб ўтди.

    — Мен билан яшаш осон эмас, аёлим ҳалигача қийналади. Одатда аёлим ҳақида гапиришни, ҳар хил фитналар бўлишини истамайман. Учта фарзандимиз бор, уларнинг парвариши ва тарбияси билан шуғулланишнинг ўзи катта иш. Доимий спорт билан шуғулланганим учун махсус рациондаги таомларни истеъмол қиламан. Аёлим менга, фарзандларимга ва ўзи учун алоҳида таом тайёрлайди. Энага, ёрдамчилар бўлса ҳам асосий қийинчилик ўзига тушади.

    Тўғри йўлга кирганимдан кейин ҳаётимда жуда кўп нарсалар ўзгарди. Уй ва машина олдик, рўзғоримизга ҳам барака кирди. Тасаввур қилинг, ҳозирги кунда битта фильмимни киносаройда 70 мингта томошабин кўрса, қанча сумма бўлади. Мен йилиги камида тўртта фильм суратга оламан. 3-4 йил аввал томошабинлар сони бугунгидан анча кўп эди. Қанча пул топганимни тасаввур қиляпсизми? Аммо барака бўлмаган. Пул осонлик билан топилар ва айш-ишратга кетиб қоларди. Ҳеч нарса орттиролмасдим, ҳозир эса ойида 3 минг доллар топсам ҳам баракаси бўлади. Шунинг учун оилали бўлиш бараканинг асосий омили экан деб ўйлаб қоламан, — дейди Азамат Аҳроров.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилишингиз мумкин.

     

    27.12.2023, 17:45   Изоҳ (0)   25980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қизимнинг Азамат Аҳроровга турмушга чиқмоқчи бўлгани пиар эмасди». Шаҳзода Муҳаммедованинг онаси қизи у билан гаплашмай қўйишига сабаб бўлган воқеа ҳақида (видео)...

    21.08.2022, 17:52

    «Икки йил ичида 400 минг доллар ишлаб топдим». Актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров даромадлари ҳамда гив конкурс туфайли катта пулга тушиб қолгани ҳақида (видео)

    04.10.2022, 15:52

    Instagram: Бунёд Раҳматуллаев биринчи, Азамат Аҳроров учинчи бор ота бўлди, “Уммон”чи Шоҳрух бир ойда қанча топади? 

    22.10.2023, 22:15

    “Кўча”нинг пулини бермаслик учун ертўлагача олиб тушишди— Азамат Аҳроров “Zo‘r TV” билан судлашгани ва Суғдиёна Азимовасиз фаолияти қандай давом этиши ҳақида гапир...

    26.12.2023, 14:50

    “Қаердан биласиз, балки мен бепуштдирман?”. Муниса Ризаева хейтерлар, ҳижобга киришга тайёрлиги ва саҳнада микроинсульт олгани ҳақида

    27.12.2023, 15:21

    Баҳодир Жалоловнинг тўйи Сурхондарёда давом этди, Муниса Ризаева Ўзбекистонни 1 ойга тарк этди. Instagram янгиликлари

    26.12.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.